Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-01-18 18:58:02 461 Chop etish

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XALQ   DEPUTATLARI

XONQA  TUMANI  KENGASHI

QARORI

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ
ХОНҚА ТУМАНИ КЕНГАШИ
                Қ А Р О Р И
 

8

 
   


-------------------------------------------------------------------------------

 

2020 йил    22   май                                                № 6-33                                   Хонқа шаҳарчаси

 

Хонқа туманида янги иш ўринлари ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида

 

Туман аҳолиси сони 185 773 кишини ташкил қилиб, мехнат ресурслари сони 101 703 шундан жами бандлар 72 544 нафар бўлиб, ишсизлар сони 7 626 та бўлиб, ишсизлик даражаси 9,5 фоизни ташкил қилади.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 4 ой давомида 1 613 нафар ишсиз фуқаро мурожаат қилиб, 630 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 22 нафари квоталанган иш ўринларига, 95 нафар ишсиз фуқароларга ишсизлик мақоми берилиб,    95 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тайинланди, 95 нафар ишсиз фуқаро касбга қайта ўқитишга юборилди, 194 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилиш гувохномаси олган,
865 нафар ишсиз фуқаролар вақтинчалик хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

2020 йилнинг ўтган 4 ойида 5 марта бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, бунда 74 та корхона ташкилот ва фермер хўжаликлари 252 та бўш иш ўринлари билан қатнашди унда 110 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар қатнашиб, 25 нафар фуқарога тумандаги корхона ташкилот ва фермер хўжаликларига ишга жойлашишлари учун йўлланма берилди, касбга тайёрлаш қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга юборилганлар 20 нафар, қолган 71 нафар фуқарога меҳнат қонунчилигига доир маслахатлар берилди.

Булардан ташқари марказ томонидан иш изловчи фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш жамғармаси томонидан 62 млн 440 минг сўм ажрталиб 28 нафар фуқароларга енгил конструқцияли иссиқхоналар қурилиб берилди.

Туманда 2020 йил январь-декабрь ойларида иш жойларни яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурига асосан 2003 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Шундан жорий йилнинг ўтган 4 ойида 362 та янги иш жойлари яратиш кўзда тутилган бўлиб, амалда 493 та янги иш ўринлари яратилди, яъни режа топшириғи
136,2 фоизга бажарилди, Жумладан

  1. Тармоқ инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш хисобига январ-апрель ойида режалаштирилмаган бўлсада амалда 78 та янги иш ўринлари яратилди,
  2. Янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш хисобига январ-апрель ойида режа 200 та амалда 110 та янги иш ўринлари яратилиб, режа топшириғи 55,0 фоизга бажарилди;
  3. Янги оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорликни ташкил этиш хисобига январ-апрель ойида режа 162 та амалда 305 та янги иш ўринлари яратилди;

шу жумладан, янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатланириш худудий жамғарма маблағлари хисобидан ҳунармандчиликни ривожлантириш хисобига 35 та  янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, тумандаги кам таьминланган оилалардаги ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида туманда 2 та ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил этилди ва уларга 70,4 гектар ер ажратилиб Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 100 нафар кам таьминланган оилалардаги ишсиз фуқаролар қамраб олинди ва хар бир кооперативга Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 111,5 млн сўмдан ажратиб берилди.

Хонқа туманида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича бир мунча ишлар амалга оширилди. Жумаладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берган топшириқларига асосан туман ҳудудий дастур доирасида амалга оширилган лойиҳалардан 2020 йил I-чорагида жами қиймати 41 374 млн.сўм бўлган 16 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, шундан, саноат йўналишида умумий қиймати 4 070 млн. сўм бўлган 5 та лойиҳа, сервис ва хизмат кўрсатиш соҳасида қиймати 9 950 млн. сўм бўлган 4 та лойиҳа ва қишлоқ хўжалиги тармоғига тегишли қиймати 27 346 млн. сўм бўлган 7 та лойиҳа  амалга оширилди.

Кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И :

 

  1. Хонқа тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Эрназаровнинг туманда янги иш ўринлари ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи раҳбарлик ва маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Хонқа туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Р.Юсупов) аҳоли бандлигини таъминлашга, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилишга жиддий эътибор қаратиш вазифаси топширилсин.
  3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ф.Эрназаров)га ушбу қарорнинг ҳокимлик веб сайтига жойлаштириш вазифаси топширилсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Эрназаров ҳамда халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари Хонқа тумани

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                           О.Жуманазаров