Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-01-18 18:59:56 423 Chop etish
 
   

 

       
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ
ХОНҚА ТУМАНИ КЕНГАШИ   Қ А Р О Р И
 
   

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XALQ   DEPUTATLARI

XONQA  TUMANI  KENGASHI

Q A R O R I

 
 

 

 

------------------------------------------------------------------------------

2020 йил 22  май                        №  6-29                                            Хонқа туман

 

Сектор раҳбарлари томонидан аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш маҳсулот  етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлари ижроси ҳақида

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида ҳозирги глобал инқироз ва пандемия шароитида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини узлуксиз таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш долзарб вазифалардан бири сифатида белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4700-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун ички резервлар етарли бўлиб, 1935 гектар очиқ ер майдонлари, 678 гектар боғ ва 46 гектар токзорлар, 3304 гектар аҳоли томорқаларининг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиш ва бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.

Тиббий меъёрларга кўра, 186,1 минг нафар туман аҳолисининг бир йил давомида 12 045 тонна картошка, 3 711 тонна пиёз, 2 849 тонна сабзи, 10 800 тонна бошқа турдаги сабзавотлар, 6 510 тонна полиз, 1 600 тонна дуккакли маҳсулотлар, шунингдек 10 487 тонна гўшт, жумладан, 5 211 тонна парранда гўшти, 13 064 тонна сут, 58,1 млн.дона тухум ва 1801 тонна балиқ маҳсулотларига бўлган талабини узлуксиз таъминлаш талаб қилинади.

Ички эҳтиёжини таъминлаш билан бирга Тошкент шаҳри бозорларига, вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларига 209 тонна пиёз, 481 тонна сабзи, 292 тонна бошқа турдаги сабзавотлар, 423 тонна полиз, 8 тонна дуккакли, 200 тонна гўшт, 15 минг тонна сут ва 50 минг дона тухум етказиб беришни ташкил қилиш, шунингдек, жорий йилда 7,0 млн. долларлик мева-сабзавотни экспорт қилиш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар ижросини ҳам таъминлаш зарур.

Бунинг учун, жорий йил 1 июндан 2021 йил 1 июнга қадар туман аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва қўшимча қувватларни ишга тушириш мақсадида қуйидаги манзилли чора-тадбирларни белгилаб олинди ва амалга оширилмоқда.

Биринчидан, аҳоли хонадонлари ва томорқаларидан самарали фойдаланиб, 2-3 марта ҳосил олишни ташкил қилган ҳолда, 5,6 минг тонна сабзи, 1,2 минг тонна карам, 6,4 минг тонна бошқа турдаги сабзавотлар ва 58 тонна дуккакли маҳсулотлар етиштириш мақсадида барча зарур чоралар кўрилди.

Шунингдек, ҳар бир хонадонни аниқ бир фаолият тури билан банд қилиш мақсадида 3 000 та аҳоли хонадонларида 40 гектар майдонда 1,5-2 сотихли ихчам иссиқхоналарни қуриш ишлари йўлга қўйилди;

2 000 та хонадонга бир бошдан қорамол ва 2 500 та хонадонга 100 бошдан парранда тарқатиш ишлари ташкил этилди.

Асаларичиликни ривожлантириш учун 500 та хонадонга 20 тадан асалари уяларини тарқатиш ишлари йўлга қўйилиб, улар ҳисобига асал ишлаб чиқаришни 158 тоннага етказиш.

Қолган хонадонлардаги аҳолини маҳсулот ишлаб чиқариш билан банд қилиб, бунда "Томорқа хизмати" корхоналари фаолиятини қайта кўриб чиққан ҳолда, уларни янада ривожлантириш чораларини кўриш, аҳолига уруғлик ва бошқа моддий ресурсларни узлуксиз етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш ва маҳсулотларни марказлашган ҳолда харид қилиш тизими жорий қилинди.

Иккинчидан, асосий майдонлар, боғ ва токзорлар қатор ораларидан самарали фойдаланиш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришни 2 баробарга ошириб, 28 минг тонна картошка, 15 минг тонна пиёз, 51 минг тонна сабзи, 1 минг тонна дуккакли маҳсулотлар етиштириш мақсадида белгиланган экинлар экилиши таъминланди.

Шунингдек, замонавий иссиқхонани ташкил этиш бўйича қиймати 5,9 млрд сўмлик 1 та лойиҳани тармоқ жадвалларида белгиланган муддатларда ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

2020-2021 йиллар қиш-баҳор ойларида ички бозордаги талабни тўлиқ қоплаш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида туманда етиштирилган маҳсулотлар ҳисобидан 1,2 минг тонна картошка, 465 тонна пиёз, 477 тонна сабзи, 633 тонна бошқа турдаги сабзавотлар, 74 тонна дуккакли маҳсулотлар заҳирасини яратиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.

Учинчидан, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 1,5 баробар кўпайтириб, 22,5 минг тонна гўшт, 163,4 минг тонна сут, 172,7 млн.дона тухум ишлаб чиқаришни таъминлаш учун қуйидаги тадбирларни амалга оширилмоқда.

Жорий йилда туманда иккита 250-300 бошга мўлжалланган йирик сутчилик ва 300-500 бошга ихтисослашган йирик бўрдоқчилик комплексларини жорий йил 1 августгача тўлиқ қувватда ишга тушириш мақсадида, лойиҳа ташаббускорлари аниқланиб, ҳозирда улар томонидан зарур тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маҳсулдорликни ошириш мақсадида туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамда зооветеринария шахобчалари томонидан жорий йилда аҳоли хонадонларидаги 13,4 минг бош ва фермер хўжаликларида 3,5 минг бош қорамолларни сунъий уруғлантириш ишлари ташкил қилинган.

Шунингдек, туманида 100 минг бош парранда боқишга мўлжалланган гўшт ва тухум йўналишида 2 та йирик корхона ташкил қилиш режалаштирилиб, ҳозирда ташаббускорлар томонидан лойихани амалга ошириш юзасидан амалий тадбирлар бошланган.

Булардан ташқари, сунъий сув ҳавзаларида ҳосилдорликни ошириш ҳамда интенсив усулда балиқ етиштириш лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробар кўпайтириб, жорий йилда 844 тонна балиқ етиштириш бўйича зарур чоралар кўрилган.

Халқ депутатлари  Хонқа туман Кенгаши кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 24-моддасига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

  1. Сектор раҳбарларининг Сектор раҳбарлари томонидан аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эхтиёжи, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш маҳсулот етиштириш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлари ижроси ҳақидаги хисоботлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Сектор раҳбарлари (О.Жуманазаров, Д.Курбанов, А.Матчанов, С.Ниязов)лар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4700-сон қарори бажарилишини таъминласинлар.
  3. “Хонқа ҳаёти” таҳририяти (М.Сапаева) ушбу қарорнинг бажарилишини мунтазам равишда газета саҳифаларида ёритиб борсин.
  4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ф.Каримов, туман ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Эрназаров ва Х.Абдираманов зиммаларига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари Хонқа туман

Кенгаши раиси                                                           О.Жуманазаров