Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-01-18 19:00:42 512 Chop etish
       
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ
ХОНҚА ТУМАНИ КЕНГАШИ
              Қ А Р О Р И
 
   

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XALQ   DEPUTATLARI

XONQA  TUMANI  KENGASHI

Q A R O R I

 
 

 

 

 
   


-------------------------------------------------------------------------------

 

    2020 йил  22  май                                                №  6-30                                   Хонқа  тумани

 

 

Аҳоли томорқалари қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги хақида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 53-сонли қарори юзасидан Хоразм вилояти хокимининг 2020 йил 4 февралдаги 49қ-сонли қарори ҳамда Хонқа туман хокимининг 2020 йил 10 февралдаги 135қ-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда қуйидаги  ишлар амалга оширилди.

Туманда 44 та маҳалла фуқаролар йиғинида 28776 та аҳоли хонадонида 3304 гектар (шундан 2307 гектар дала томорқаси) томорқа ер майдонлари мавжуд бўлиб, 2020 йил ҳосили учун тўқсонбости экинлари 235 гектар майдонга, жумладан 177 гектар пиёз, 58 гектар саримсоқ пиёз экилиб, 3911 тонна ҳосил етиштириш режалаштирилди, шунингдек 3069 гектар эртаки экинлар экилиши режалаштирилиб шундан 1906 гектар майдонга кузги бошоқли дон экилган, қолган 1163 гектар бахорги экинлардан 720 гектар сабзавот, 119 гектар полиз, 202 гектар картошка, 38 гектар дуккакли, 84гектар бошқа экинлар экилиши режалаштирилиб, 3069 гектар эртаки экинлар 100% га экилиши таъминланди.

Экилган эртаки экинлардан 25285 тонна ҳосил олиш режалаштирилган.

Шунингдек 2020 йил 1 январ холатига туманда 1327 та иссиқхона мавжуд бўлиб,2020 йилда янгидан 763 та1-2 сотихли ихчам иссиқхоналар қурилиб жами 2090 та иссиқхоналар ишга туширилди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 205-сонли қарорга асосан томорқасидан 2-3 марта ҳосил етиштириб самарали фойдаланиб келаётган 150 га яқин томорқа ер эгаларига нисбатан солиқ имтиёзини қўллаш бўйича туман ҳокимига таклиф киритилди.

Бундан ташқари туманнинг4 та секторларга бириктирилган маҳаллаларда жами 34 та “ТОМОРКА ХИЗМАТИ" МЧЖлар ташкил қилиниб, аҳоли хонадонларининг томорқа майдонларини экиш, уруғлик ҳамда минерал ўғитлар, хар хил турдаги мева ва сабзавот кўчатларини етказиб бериш, ўз ҳисобидан ҳамда имтиёзли кредитлар асосида иссиқхоналар қуришда катта амалий ёрдамлар кўрсатиб келишмоқда.

Хонқа туманида туман штаби ҳамда ишчи гуруҳлари томонидан аҳоли ҳонадонлари томорқа ва дала томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Кун тартибидаги масала атрофлича муҳокама қилиниб, Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши

                                                Қ А Р О Р          Қ И Л А Д И:

 

  1. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Хонқа туман Кенгаши раиси П.Матчановнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 53-сонли қарори юзасидан Хоразм вилояти хокимининг 2020 йил 4 февралдаги 49қ-сонли қарори ҳамда Хонқа туман хокимининг 2020 йил 10 февралдаги 135қ-сонли қарори юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Х.Сабиров), фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Хонқа туман Кенгаши раиси (П.Матчанов)ларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 53-сонли қарори юзасидан Хоразм вилояти хокимининг 2020 йил 4 февралдаги 49қ-сонли қарори ҳамда Хонқа туман хокимининг 2020 йил 10 февралдаги 135қ-сонли қарорларини туманда сўзсиз бажариш вазифаси топширилсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х.Сабиров, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Хонқа туман Кенгаши раиси П.Матчанов зиммаларига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари Хонқа туман

Кенгаши раиси:                                                                                      О.Жуманазаров