Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-01-18 19:02:39 515 Chop etish
 
   

 

       
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ
ХОНҚА ТУМАНИ КЕНГАШИ   Қ А Р О Р И
 
   

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XALQ   DEPUTATLARI

XONQA  TUMANI  KENGASHI

Q A R O R I

 
 

 

 

------------------------------------------------------------------------------

2020 йил  22 май                      № 6-38                                     Хонқа туман

 

Хонқа туман ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси борасида амалга оширилган ишлари бўйича 2020 йил апрель ойидаги Хонқа  тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Д.Давлетовнинг ҳисоботи ҳақида

 

Туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби томонидан  жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида 2020 йил апрель ойи давомида бир қатор чора-тадбирлар белгиланиб амалга оширилди.

Профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, намунали жамоат тартибини сақлаш, халқ осойишталигини таъминлаш мақсадида маҳалла фаоллари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда хафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” ўтказилиб келинди.

        Ҳудудларда содир қилинаётган жиноятларнинг аксарияти тунги вақтда содир этилишини инобатга олган ҳолда ҳокимият ва прокуратура органлари ходимлари, жамоатчилик ҳамда идора-ташкилотлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва “Ёшлар иттифоқи” билан ҳамкорликда, 44 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва профилактика инспекторлари ёрдамчилари, “Фидокор ёшлар”, “Жасорат клуби” жамоатчилик вакиллари, ички ишлар ва олий таълим ўқув юртига намзодлар, ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшлар, ички ишлар органларининг махсус транспорт воситалари билан таъминланган ҳолда жалб этилиб,  “Тун” тадбири бўйича ҳар куни соат 20:00 дан – 21:00 гача йўриқнома ўтказилиб келинмоқда.

Туман ҳудудида 44 та маҳалла мавжуд бўлиб, 45 та “Жамоатчилик назорат маскан”лари ташкил қилиниб, барчаси қайта таъминланиб, ҳар бир масканга “Ўз маҳалламни ўзим асрайман” шиёри ёзилган панолар ва тунда ёниб турадиган “Жамоатчилик назорати макани” деб ёзилган таблолар, қидирувдагиларни суратлари қўйилиб, китоблари янгиланди. 

Туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил қилиш борасида профилактика инспекторларининг иш фаолияти қўйилган талаблар асосида ташкил қилиш, профилактика инспекторлари ўртасида ахборот алмашувини тўғри йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларни ўрганиб бартараф этиш бўйича маъсул раҳбарларга аниқ топшириқлар белгилаб берилди.

2020 йилнинг 4 ойи иш натижалари туман ИИБ соҳавий хизматлари шахсий таркиби билан ўтказилган йиғишларда муҳокама этилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан йўналишлар белгилаб берилди ва ҳар бир ходимга вазифлар белгилаб берилди.

Хонқа туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Д.Давлетовнинг 2020 йил апрель ойи давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш юзасидан амалга оширилган ишлари бўйича ахборотини тинглаб, Халқ депутатлари  туман Кенгаши сессияси

Қ А Р О Р       Қ И Л А Д И:

 

  1. Хонқа туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Д.Давлетовнинг туман ҳудудида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси борасида амалга оширилган ишлари бўйича 2020 йил апрель ойида бажарилган ишлари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими, “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, МФЙ раисларига:

         - маҳаллаларда вояга етмаганларнинг маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, жисмоний, меҳнат тарбиясида иштирок этиши, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиш вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи ҳамкорликни йўлга қуйиш;

        - таълим муассасаларида ёшларни соғлом ва комил инсон қилиб ўстириш ва тарбиялаш учун улар ўртасида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун барча шароитларни яратиб бериш, шунингдек уларни бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари учун китобхоналар ташкил этиб ёшлар ва вояга етмаганларни жалб этиш вазифаларини амалга ошириш тавсия этилсин.

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосарлари ва халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашининг Ижтимоий - маданий    ривожланиш,  ёшлар  сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича  доимий комиссияси З.Исмаилова зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари Хонқа туман

Кенгаши раиси:                                                                  О.Жуманазаров