Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-02-02 19:31:01 448 Chop etish

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XALQ   DEPUTATLARI

XONQA  TUMANI  KENGASHI

Q A R O R I

 
 
   

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ
ХОНҚА ТУМАНИ КЕНГАШИ   Қ А Р О Р И
 

 

 

------------------------------------------------------------------------------

2020 йил  4 июнь                                    №  7-48                                              Хонқа тумани

 

 

Хонқа тумани Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири К.Жуманиёзовнинг тумандаги секторлар ва худудий ташкилот раҳбарларининг тадбиркорлар хуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминланишининг аҳволи тўғрисидаги ахбороти

 

Хонқа туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли фармоннинг ижросини таъминлаш бўйича 2019 йил 3-чораги давомида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташкил қилиниб, туман давлат хизматлари маркази биносида жойлаштирилди, 2 та хона ажратилди ва хоналар тўлиқ жиҳозланди.

Қабулхона томонидан хафтанинг хар иш кунида соат 9:00 дан 13:00 гача тадбиркорларнинг мурожаатлари бўйича қабул ташкил қилинган. Тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида уларни қабул қилиш, умумлаштириш, мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш учун самарали платформа жорий этилишини назарда тутувчи “business.gov.uz” ягона интерактив портали фаолият кўрсатиши таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Хонқа туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига 2020 йил 1 июн ҳолатига тадбиркорлар томонидан 147 та  мурожаатлар келиб тушган. Шундан, ўтказилган 12 та сайёр қабулларда қилинган мурожаатлар 50 тани ташкил қилади. Шунингдек, май ойининг ўзида келиб тушган мурожаатлар сони 26 та бўлиб шундан кўриб чиқиш даражасига асосан 2 та республика, 5 та вилоят, 19 та туманлардаги  ваколатли органларга юборилган ва ижобий хал қилинган.

Келиб тушган мурожаатларининг 74 таси тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш Хонқа тумани қабулхонасига, 23 таси Республика ишонч телефонига, 50 таси махаллаларда ўтказилган сайёр қабулларда келиб тушган. Шундан 147 таси белгиланган муддатларда хал қилинган.

Халқ депутатлари туман Кенгаши  сессиясида Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг бошлиғи Қ.Қурамбаевнинг тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш буйича фаолияти туғрисидаги ахбороти тингланди ва Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан олиб борилаётган ишларни фаоллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантириш максадида ер участкаларини аукционга жойлаштиришда коррупция холатларига йўл куймаслик юзасидан қарор кабул килинди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Хонқа туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли фармони талабларидан келиб чиқиб тадбиркорлар ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний  манфаатларини химоя қилиш, шунингдек туманда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш юзасидан давлат органлари ва худудий ташкилотлар билан биргаликда ўз фаолиятларини олиб борадилар.

Кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама этиб, Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р       Қ И Л А Д И:

 

  1. Хонқа тумани Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири К.Жуманиёзовнинг тумандаги секторлар ва худудий ташкилот раҳбарларининг тадбиркорлар хуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминланишининг аҳволи тўғрисидаги ахбороти раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Хонқа тумани Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси (К.Жуманиёзов)га тадбиркорлар томонидан келиб тушаётган аризаларни қисқа муддатларда ҳал қилиш чораларини кўрсин.
  3. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ф.Эрназаров, С.Ражабов, О.Шарипов, Х.Сабиров, Х.Абдираманов)лар Бош вазир қабулхонаси орали келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиниш вазифаси топширилсин.
  4. Сектор раҳбарлари (О.Жуманазаров, Д.Курбанов, А.Матчанов, С.Ниязов)лар ўзларининг секторларидаги тадбиркорлар билан мунтазам равишда учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш вазифаси топширилсин.
  5. 5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммаларига юклатилсин.

 

               

Халқ депутатлари Хонқа туман

Кенгаши раиси, туман ҳокими:                                        О.Ғ.Жуманазаров