Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-02-02 18:43:09 514 Chop etish


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

ХALQ  DEPUTATLARI

XONQA TUMAN         KENGASHINING

Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ

ХОНҚА ТУМАН

КЕНГАШИНИНГ

Қ А Р О Р И

2020 йил  22 май                             №  6-35                                  Хонқа туман

 

Хонқа туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағи ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

Хонқа туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағи ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан ҳисоботини атрофлича муҳокама килиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

  1. Хонқа тумани ҳокими Жуманазаров Оманбой Ғойиповичнинг Хонқа туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағи ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли қарорининг 6-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликларига туман (шахар)лар маҳаллий бюджетлари қўшимча манбаларидан камидан               10 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришини инобатга олиб кўп овоз тўплаган Хонқа-Боғот туманлари чегарасига “XONQA XUSH KELIBSIZ” ёзувларини акрилдан ёниб турувчи харфлар билан ёзув ёзиш учн 33 210 000 (Ўттиз уч миллион икки юз ўн минг) сўм маблаг туман Ободонлаштириш бошқармасига ажратилсин. Хонқа туман ҳокимлигининг коммунал тўловларига электр энергияси учун 3 366 000 (уч миллион уч юз олтмиш олти минг) сўм, табиий газ ёқилғиси учун 3 405 000 (уч миллион тўрт юз беш минг) сўм, туман  маҳалла фуқаролар йиғинларининг коммунал тўловларига электр энергияси учун 1 230 000 (бир миллион икки юз ўттиз минг) сўм,  табиий газ ёқилғиси учун 3 406 000 (уч миллион тўрт юз олти минг) сўм, туман Халқ қабулхонасининг хизмат машиналарининг метан газ ёқилғиси учун 1 700 000 (бир миллион етти юз минг) сўм, туман ҳокимлигининг почта хизматлари учун 3 200 000 (уч миллион икки юз минг) сўм, туман ҳокимлигининг корхона селектр ахборот тизими ҳолатини яхшилаш учун 3 600 000 (уч миллион олти юз минг)  сўм,  тумандаги 44 та маҳалла фуқаролари йиғинларининг компьютерларига янги дастур ўрнатиш учун 9 812 000 (тўққиз миллион саккиз юз ўн икки минг) сўм, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган        17-сонли мажлис баёнининг 16-бандига мувофиқ ҳамда бу юзадан туман ҳокимининг 31.03.2020 йил 387қ-сонли қарорига асосан туман ҳокимлиги ходимларининг иш самарадорлиги ва масъулиятини ошириш учун уларнинг меҳнатини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида иш ҳақига қўшимча равишда май ойи учун ойлик устама ва озиқ-овқат тўловлари учун 83 900 000 (саксон уч миллион тўққиз юз минг) сум, жами: 113 619 000  (бир юз ўн уч миллион олти юз ўн тўққиз минг ) сўм маблағ зарур туман ҳокимлигига ажратилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Эрназаров ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ф.Каримовлар зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари Хонқа туман

Кенгаши раиси, туман ҳокими                               О.Жуманазаров