Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-02-02 18:50:44 502 Chop etish


O`ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

ХALQ  DEPUTATLARI

XONQA TUMAN KENGASHINING

Q A R O R I

 

 

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ

ХОНҚА ТУМАН

КЕНГАШИНИНГ

Қ А Р О Р И

2020 йил 22 май                                     6-34                                  Хонқа шаҳарчаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида
2020 йил 20 апрель куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнининг 3-бандида ҳамда 2020 йил 5 май куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнининг 2-бандида берилган топшириқлар ижроси тўғрисида

Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси йиғилишининг
2020 йил 20 апрелдаги 21-сонли қарори (йиғилиш баёни) билан Республикада короновирус пандемияси шароитида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ўртасида ишсизликнинг ошиб кетишини олдини олиш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш мақсадида, иқтисодиётнинг қуйидаги йўналишларининг фаолиятига рухсат берилган.

Жумладан,

Қурилиш материаллари бозорлари, шу жумладан, қурилиш материалларининг чакана ва улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар(майдони 500 кв.м дан кам бўлмаган);

Йирик ишлаб чиқарувчи субъектларнинг ўз маҳсулотларини сотишга мўлжалланган худудлардаги тармоқ дўкон(магазин)лари (санитар нормаси
10 кв.м.га 1 нафар харидор тартиби асосида);

Ҳунарманд ва усталар – улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда(дўкон) сотиш фаолияти;

Уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари (мулкчилик шаклидан қатъий назар);

Тижорат банкларининг объектлардаги шоҳобчалари(кассалари);

Автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари(мулкчилик шаклидан қатъий назар);

Автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига сервис хизмат кўрсатувчи ташкилотлар - 1000 кв.м.дан кам бўлмаган майдонга эга субъектлар, шунингдек, вулканизация хизматлари кўрсатувчи субъектлар;

Кимёвий тозалаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари;

Хусусан, мазкур объектлар фаолиятига вилоятлар ҳокимлари - Республика махсус комиссияси ҳудудий штаб раҳбарларининг қарори (йиғилиш баёни) билан рухсат берилганлиги инобатга олинсин.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасига короновируснинг кириб келишини ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сонли қарори (йиғилиш баёни) билан Республикада короновирус инфекцияси тарқалиш ҳолатларининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, Санитария қоида ва меъёрлари талаблари сақланган ҳолда, жорий йилнинг 8 майидан бошлаб, белгиланган тоифаларга кирувчи ҳудудларга ажратилиб (Хоразм вилояти сариқ тоифадаги худуд), жорий этилган чекловлар босқичма-босқич бекор қилиниши белгиланган.

Короновирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан ҳамда ҳудудлар тоифаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширишга рухсат бериладиган фаолият турлари тасдиқланган.

Жумладан,

Автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;

Автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш; объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш; жисмоний шахслар томонидан якка тартибдаги қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш; ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти; пойабзал таъмирлаш устахоналари;

Шунингдек, тезкор овқатларни тайёрлаш нуқталари фаолияти (етказиб бериш ва олиб кетиш учун), ноозиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо дўконлари фаолияти, ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари фаолияти;

Тикувчилик ва бичувчилик цехлари фаолияти;

Йўналишсиз таксида йўловчи ташиш, етказиб бериш хизмати, озиқ-овқат савдо дўконлари фаолияти;

Қурилиш материаллари бозорлари фаолияти, ҳунарманд усталарнинг, улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда(дўкон) сотиш фаолияти, уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш фаолияти, тижорат банкларининг кассалари фаолияти;

Бундан ташқари, кимёвий тозалаш билан шуғуланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти; нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари фаолияти;

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, жойларга етказиш ва сотиш, чорвачилик, терини қайта ишлаш корхоналари фаолияти;

Савдо мажмуалари фаолияти (аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолияти бундан мустасно) ижтимоий масофани сақлаган ҳолда;

Сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти; меҳмонхоналар (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно) фаолияти ҳамда мулкчилик шаклидан қатъий назар тиббиёт муассасалари фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари.

Хусусан, мазкур объектлар фаолиятига вилоятлар ҳокимлари - Республика махсус комиссияси ҳудудий штаб раҳбарларининг қарори (йиғилиш баёни) билан рухсат берилишини инобатга олиб, ҳудудий штабга тақдим қилиш учун, юқорида номлари қайд қилинган йўналишлардаги фаолият турлари билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларини рўйхатлари шакллантирилган ҳолда, туман ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланди.

Шунингдек, мазкур қарорлар (йиғилиш баёнлари) билан ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориши даврида карантин ва санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина юқорида кўрсатилган турлар доирасида ташкил этиши учун шахсий жавобгарлик тегишли объект раҳбарига юклатилганлигини инобатга олиб, ҳозирда ушбу тадбиркорлик субъектининг барчасидан қонуний фаолият юритишлари юзасидан кафолат хатлари олиниши ва профилактик суҳбатлар ўтказилиши таъминланди.

Бундан ташқари, қарорлар (баёнлар) талабларини солиқ тўловчиларга етказиш борасида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р       Қ И Л А Д И:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2020 йил 20 апрель куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнининг 3-бандида ҳамда 2020 йил 5 май куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнининг 2-бандида берилган топшириқлар раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Ушбу масала юзасидан Хонқа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи С.Ниязовнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ф.Эрназаров) ҳамда туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи(С.Ниязов) ларга:

- тумандаги мавжуд эпидемиологик вазият ва мавжуд имкониятларни пухта бахолаган ҳолда, иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқсин.

  1. Туманда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш шарти билан фаолиятини давом қилдираётган тадбиркорлик субъектлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Карантин даврида фаолияти тўхтатиб қўйилган тадбиркорлик субъектлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман тиббиёт бирлашмаси (Х.Саттаров) ҳамда туман давлат санитария эпидемиологик осойишталиги марказ бош шифокори (И.Якубов) билан биргаликда карантин даврида фаолият олиб бораётган корхоналарда карантин ва санитария талаблари бажарилиши устидан назоратни амалга оширсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ф.Эрназаров), туман давлат солиқ инспекция бошлиғи (С.Ниязов) ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси (Ф.Каримов) зиммаларига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари Хонқа туман

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                        О.Жуманазаров