Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-02-02 18:52:14 534 Chop etish
 
   

 

       
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ
ХОНҚА ТУМАНИ КЕНГАШИ   Қ А Р О Р И
 
   

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XALQ   DEPUTATLARI

XONQA  TUMANI  KENGASHI

Q A R O R I

 
 

 

 

------------------------------------------------------------------------------

2020 йил 22  май                        №  6-37                                            Хонқа туман

 

Ўзбекистон Миллий тикланиш  демократик  партияси туман Кенгаши депутатлик гуруҳи иш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сонли  Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Хонқа туманида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш тўғрисида.

 

Ўзбекистан Миллий тикланиш демократик партияси Хонқа туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан туманимизда миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш орқали уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, “Устоз-шогирд” анъаналарини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539-сон қарори ижроси юзасидан ўрганиш буйича олиб борилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539-сон қарори ижросини таьминлаш лозимлигини инобатга олиб, Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р       Қ И Л А Д И:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5242-сонФармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539-сон қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисидаги Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раиси Ш.Хўжаниёзовнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ф.Эрназаров), АТБ Агробанк Хонқа филиали бошқарувчиси (А.Файзуллаев), Халқ банки Хонқа филиали бошқарувчиси (Б.Худойберганов), Микрокредитбанк Хонқа филиали бошқарувчиси (М.Хўсинов), туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори (Р.Юсупов) ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси Хонқа туман бўлими бошлиғи (Э.Курдошева)га:

- туманда ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида аҳоли, жумладан, ёшлар ўртасида ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик, касаначиликни ривожлантириш эвазига уларни иш билан таъминлашни кенгайтиришга қаратилган шарт-шароитларни яратиш;

- миллий ҳунармандчилик кўргазмаларини ташкил этиш;

-миллий хунармандчилик (миллий кўғирчоклар, кулолчилик) маҳсулотларини маҳаллий ва чет эллик сайёхларга сотиш хажмини кенгайтириш;

 - туманда фаолият олиб бораётган ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратиш;

- “Устоз-шогирд” анъаналарини янада ривожлантириш вазифаси юклатилсин.

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назоратга олиш Халқ депутатлари Хонқа  туман   Кенгашининг  Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси З.Исмаилова зиммасига юклатилсин.

        

   Халқ депутатлари Хонқа туман

             Кенгаши раиси, туман ҳокими:-                                        О.Жуманазаров