Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-02-02 18:53:24 527 Chop etish

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XALQ   DEPUTATLARI

XONQA  TUMANI  KENGASHI

Q A R O R I

 
 
   

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ
ХОНҚА ТУМАНИ КЕНГАШИ   Қ А Р О Р И
 

 

 

------------------------------------------------------------------------------

    2020 йил  22 май                                №  6-36                                       Хонқа тумани

 

Хонқа туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича 2020 йилнинг январь-апрель ойлари мобайнида олиб борилган ишлар тўғрисида

 

2020 йилнинг ўтган 4 ой давомида туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгиланиб амалга оширилди.

Ўз вақтида кўриб борилган чора-тадбирлар натижасида, туман ҳудудида криминоген ва ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлиги таъминланиб, барча соҳалар бўйича қайд қилинган жиноятлар 33 дан 38 тага 15,2 фоизга ошди. Ҳар юз минг аҳолига нисбатан 20,4 фоизга тўғри келади.

Жиноятлар содир этилиш турлари бўйича вояга етмаганлар томонидан 1 тага (0-1) 100 фоизга, ишсиз томонидан 2 тага (4-2) -100 фоизга, аёллар томонидан 2 тага (1-3) 200 фоизга ошди, гуруҳ томонидан (1-1) тенг холатда сақланиб, маст ҳолатда, олдин жиноят қилганлар томонидан жиноят содир қилинмади.

         2020 йилнинг 4 ой давомида жиноят қидирув соҳасида жиноятлар 19 дан 23 тага 21,1 фоизга ошди, ҳар юз минг аҳолига нисбатан 12,3 фоизга тўғри келади.

        Жиноят қидирув йўналишида содир қилинган жиноятлар таҳлил қилинганда;

-   Ўғирлик жинояти 4 тага (5 дан 9 тага) 80,0 фоизга;

    Шундан: мол ўғирлиги 5 тага (0 дан 5 тага) 100 фоизга;

     Дўкон, 1 тага (0 дан 1 тага) 100 фоизга;

    -   Фирибгарлик жинояти 6 тага (2 дан 8 тага)  300 фоизга;   

    -   Фохишахона сақлаш 1 тага (0 дан 1 тага) 100 фоизга ошди.

 (Маълумот учун: ўғирлик жинояти Ширин, Гулғунча ва Мустақиллик маҳаллаларида  1 тага (0-1) яъни 100 %, Муқаддас маҳалласида 2 тага (0-2) яъни 200 %, Обод маҳалласида   4 тага (0-4) яъни 400 % ошди, фирибгарлик жинояти Гулғунча маҳалласида  1 тага (0-1) яъни 100 %, Обод маҳалласида 2 тага (0-2) яъни 200 %, Дўрман маҳалласида 5 тага (0-5) яъни 500 % ошди).

2020 йилнинг 4 ойида барча соҳалар бўйича қайд қилинган 38 та жиноятларнинг 23 таси ёки 60,5 фоизи жиноят қидирув соҳасини ташкил қилди.

  Ташаббус билан аниқланадиган -1 та (0) қўшмачилик аниқланган.

 - гиёҳвандлик, одам савдоси ва ноқонуний қурол сақлаш жиноятлари аниқланмаган.

Иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар  9 дан 8 тага -11,1 фоизга камайди.

Иқтисодиёт йўналишидаги жиноятлар таҳлил қилинганда, пора олиш ва калбаки пул ясаш жиноятлари  (0-1) 100 фоизга ўсишига йўл қўйилди.

Бошқа соҳасидаги жиноятлар 2 тага  (5 дан 7 тага)  40 фоизга ошди;

Шунингдек, қидирувда бўлган 14 (17) нафар қидирувдаги жиноятчиларнинг 11 (13) нафари ушланмасдан қолган.  (21,4 % -23,5 %) -2,1 фоизга ёмонлашган.

Бугунги кунда олдинги йилларда содир қилинган 10 та жиноятлар фош қилинмасдан қолган. (1 та қотиллик, 7 та ўғирлик, 2 та иқтисодиёт)

     Жиноят қидирув йўналишида 10 та пинхоний тарзда жиноят содир этилган. (9-10) 11,1 фоизни ташкил килди.

Секторлар бўйича оладиган бўлсак, улар қуйидагича:

1-сектор ҳудудида барча соҳадаги жиноятлар 4 тага (15 - 11) -26,7 фоизга камайди, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 2 тага (6-4) -33,3 фоизга камайган.

Сектор ҳудудидаги “Ширин” маҳалласида 1 тага (0-1) яъни 100 фоизга, (ўғирлик)  “Истиқлол” маҳалласида 1 тага (1-2) яъни 100 фоизга (2 та ўлим билан боғлиқ ЙТҲ) жиноятлар ошди.

2-сектор ҳудудида барча соҳадаги жиноятлар 1 тага (6-7) яъни 16,7 фоизга ошди, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар (3-3) тенг холатда сақланди. Шунингдек, “Гулғунча” маҳалласида 2 тага (0-2) яъни 100 фоизга (ўғирлик, фирибгарлик) жиноят ўсди.

3-сектор ҳудудида барча соҳадаги жиноятлар 1 тага (6-5) яъни -16,7 фоизга, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 3 тага (5-2) яъни -60 фоизга камайди.

4-сектор ҳудудида барча соҳалардаги жиноятлар 9 тага (6-15) яъни                                  150 фоизга, жиноят қидирув соҳасидаги жиноятлар 9 тага (5-14) яъни 180 фоизга ошди. Сектор ҳудудидаги “Муқаддас” маҳалласида 2 тага (0-2) яъни 100 фоизга, (ўғирлик) “Обод” маҳалласида 6 тага (0-6) яъни 100 фоизга, (4 та ўғирлик, 2 та фирибгарлик) “Дўрман” маҳалласида 5 тага (0-5) яъни 100 фоизга, (5 та фирибгарлик) жиноят ошди.

44 та маҳалладан 6 тасида жиноят содир этилиб, 4 та маҳаллада жиноят ошган,            2 тасида тенг холатда сақланган. 38 тасида (86,4%) жиноят содир бўлмаган. 

Хонқа тумани ИИБ ДЭО махсус ҳисобида жами 7 нафар ДЭО аъзоси бўлиб, бундан    1 нафари “Нурчи” оқими аъзоси, 5 нафари “Жиходчи” ва 1 нафари “Хизбут-тахрир” ДЭО оқими аъзоси бўлганлиги сабабли ҳисобда турибди.

Хонқа тумани ИИБда махсус профилактик ҳисобга олинган 13 нафар шахслар ва уларнинг оила-аъзолари ўрганиб чиқилиб, ДЭО аъзолари раъйидан қайтганлиги сабабли махсус профилактик ҳисобдан чиқарилди.

Шунингдек, туман ИИБ томонидан ДЭОга мансублиги учун ҳозирда қидирувда бўлган 10 нафар фуқарони ташкил қилиб, улардан 1 нафари “Нурчи”, 1 нафари “ТИҲ” ва 8 нафари “Жиходчи” оқимига мансуб бўлиб, 2 нафари аёлларни ташкил қилади.

Яшаш манзилларидан турли сабабларга кўра узоқ муддатга кетган фуқаролардан 4507 (2019 йил 4111) нафари Россия Федерациясига, 3624 (2019 йил 3865) нафари Козоғистон Республикасига, 2 (2019 йил 2) нафари Сирия давлатига, 27 (2019 йил 11) нафари БАА давлатига, 205 (2020 йил 215) нафари Туркия давлатига, 20 (2019 йил 17) нафари Ж.Кореа давлатига, 7 (2019 йил 5) нафари АҚШ давлатига, 63 (2019 йил 53) нафари бошка давлатларнинг хисобига тўғри келади.

Узоқ муддатдан яшаш жойига қайтиб келган фуқаролар 2020 йилда 1106 (2019 йил 524) нафар шахсни ташкил этиб, 998 (2019 йил 520) нафари билан узоқ муддатда нима ишлар билан шуғулланиб юрганлиги, диний оқимларга қўшилиб қолган-қолмаганлигини юзасидан сўров суҳбатлари ўтказилди.

2020 йилнинг 4 ойида яшаш манзилларидан турли сабабларга кўра узоқ муддатга кетиб, туман худудида яшовчи 2019-2020 йил 16 (2020 йил 20) нафар “Ватанга қайтиш гувоҳномаси” билан қайтиб келган фуқаролар билан фильтр сўров тадбирлари ўтказилди.

Туман ҳудудида 33 та таянч пунктлари фаолият кўрсатиб, 44 та маҳаллаларга 33 нафар профилактика инспекторлари хизмат олиб бормоқда.

Шунингдек, 405 дона маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, вилоят бўйича ҳар бир ходимга 12,2 тадан тўғри келганлиги эвазига, туман 7-ўринга тушганлиги, ваколат доирасида тузилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан белгиланган жарималар миқдори 39.125.343 сўмни ташкил қилиб, 16.509.430 сўм ундирилиб, 22.615.913 сўм ундирилмасдан қолган.

2020 йилда ҲПБнинг асосий кўсатгичларидан бири бўлган яъни маъмурий қамоққа олинмаган, 4 та фуқаро  мажбурий даволанишга ётқизилган.

Туман ИИБ ҲПБ хисобида 182 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар хисобда туради.

Шунингдек, профилактика инспекторлари томонидан ҲПБ хисобида турган, 61 нафар маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи шахслардан 16 нафарига нисбатан маъмурий назорат ўрнатилган.

МЖтКнинг 206-моддасига асосан 1 нафар шахсга нисбатан хужжатлар расмийлаштирилиб, ЖКнинг 226-моддаси бўйича ҳолат аниқланмаган.

Ҳисобда турган 12 нафар ўта хавфли рецидивист деб топилган шахслардан, 4 нафари маъмурий назорат остига олиниб, 3 нафари узоқ муддатда эканлиги, уларни яшаш жойларига қайтариш чоралари кўрилмаган.

Шунингдек, 10 нафар тажаввузкор рухий касалларнинг 6 таси  шифохонага ётқизилган.

Жиноятчиларни олдини олиш борасида ҳисобда турган 10 нафар тажаввузкор рухий касалларни шифохонага ётқизиш ишлари, спиртли ичимликка ружу қўйган 182 нафар шахсларни мажбурий даволаниш диспанцерига ёткизиш ишлари профилактика  инспекторлари томонидан етарлича олиб борилмади.

Профилактика инспекторлари томонидан туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, намунали жамоат тартибини сақлаш, халқ осойишталигини таъминлаш мақсадида маҳалла фаоллари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда хафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” ўтказилиб келинмоқда.

        Ҳудудда содир қилинаётган жиноятларнинг аксарияти тунги вақтда содир этилишини инобатга олган ҳолда ҳокимият ва прокуратура органлари ходимлари, жамоатчилик ҳамда идора-ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши ва “Ёшлар иттифоқи” билан ҳамкорликда, 44 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва профилактика инспекторлари ёрдамчилари,                 30 нафар “Фидокор ёшлар”, 25 нафар “Жасорат клуби” жамоатчилик вакиллари, 65 нафардан ортиқ ички ишлар ва олий таълим ўқув юртига намзодлар, ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшлар, 30 тадан ортиқ ички ишлар органларининг махсус транспорт воситалари маёқчалар билан таъминланган ҳолда жалб этилиб,  “Тун” тадбири бўйича ҳар куни соат 20:00 дан – 21:00 гача йўриқнома ўтказилиб келинмоқда.

Туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил қилиш борасида профилактика инспекторларининг иш фаолияти қўйилган талаблар асосида ташкил қилиш, профилактика инспекторлари ўртасида ахборот алмашувини тўғри йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларни ўрганиб бартараф этиш бўйича маъсул раҳбарларга аниқ топшириқлар белгилаб берилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, туманда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, вазият барқарорлигини таъминлаш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа барча мутасадди ташкилотлар ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда аниқ чора-тадбирлар белгилаб, уларни сифатли ва самарали бажарилишини таъминлаш юзасидан халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И:

 

  1. Хонқа туман прокурори Д.Курбанов ҳамда Хонқа туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Матчановларнинг Хонқа тумани ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича 2020 йилнинг январь-апрель ойлари мобайнида олиб борилган иш натижалари бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятларнинг олдини олиш юзасидан Хонқа туман ички ишлар бўлими ва туман прокуратураси томонидан амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи қониқарли деб ҳисоблансин.
  3. Хонқа туман ички ишлар бўлими бошлиғи (А.Матчанов)га профилактика инспекторлари томонидан Милиция таянч пункт (МТП)ларида ҳужжатларни тўлиқ юритиш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиб, олдини олишга қаратилган чораларни кўриш вазифаси топширилсин.
  4. Хонқа тумани ҳокими ўринбосари (Х.Абдираманов), туман ички ишлар бўлими бошлиғи (А.Матчанов) ларга:

-маҳаллаларда, таълим муассасаларида ички рўйхатга олинган, ички ишлар бўлимида профилактик ҳисобда бўлган, жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлар ҳақида ўзаро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;

- уларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва доимий юритиб, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик тушунчаси, жиноятнинг ҳуқуқий оқибатлари, жиноятлар содир этилишини олдини олиш ҳақидаги кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқитувчи педагоглар ва ота-оналар учун қисқа муддатли ўқув-семинарлар, ҳудудий телевидения орқали туркум кўрсатувларни, ижтимоий-маданий тадбирлар ташкил этиш;

- жиноятчилик ортган маҳаллаларда фуқаролар йиғини масъул ходимлари билан билан биргаликда жиноятчиликни олдини олиш борасида чора-тадбирлар белгилаб, жиноятчиликни камайтириш чораларини кўриш вазифалари топширилсин.

  1. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммаларига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари Хонқа туман

Кенгаши раиси, туман ҳокими:                                                              О.Жуманазаров