Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-02-02 19:28:49 583 Chop etish
       
   

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XALQ   DEPUTATLARI

XONQA  TUMANI  KENGASHI

Q A R O R I

 
   
 

 

 

 

 

 

 

 

---------------------------------------------------------------------------------------------------------

 

2020 йил 4 июнь                             № 7-49                       Хонқа туман

 

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик  партиясининг туман Кенгаши депутатлик гуруҳи иш режасига мувофик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги “Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3913-сонли қарорининг ижросини таъминлаш максадида Хонқа туманида эхтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатилиши ва аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Р.Юсуповнинг хисоботи тўғрисида

 

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Хонка туман Кенгаши депутатлик гурухи томонидан туманда ишсиз аҳолини касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали бандлиги таъминланмоқда.

2020 йил январь–май ойлари давомида аҳоли томорқаларида иссиқхона қуриш, суғориш воситалари, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш максадида аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан маблағ  ажратилганлиги, ундан ташқари, жорий йилнинг январь–май ойлари давомида ишсиз фуқаролар вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилганлиги, туманда  меҳнат ресурслари сони, ишсизлар сони, тумандаги камбағал оилалар, ушбу оилалаларда меҳнатга лаёқатли ёшлар, ишсиз фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, “Темир дафтар”га киритилди.

Ишсиз фуқаролардан ҳозирги кунга қадар доимий ишга жойлаштирилгани, бюджет ташкилотлардаги  вакант иш ўринларига доимий ишга жойлаштирилгани,  шахсий томорқа хўжаликлари учун иссиқхона ўрнатиш максадида фуқароларга субсидиялар ажратилди.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш сўраб мурожаат қилганлар, шундан ишга жойлаштирилган фуқаролар, фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинлангани, ишсиз фуқароларни касбга қайта ўқитишга юборилгани, ишсиз фуқароларни вақтинчалик хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинганлиги, туманда 2020 йилда янги иш жойларни яратилиши  ва аҳоли бандлигини таъминланиши, худудий инвестиция лойиҳаларни амалга оширилиши, янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига иш ўринлар яратилганлиги, оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорликни ташкил этиш хисобига янги иш ўринлари яратилгани, ҳунармандчиликни ривожлантириш хисобига янги иш ўринлар яратилганлиги, жамоат ишларига жалб қилиш бўйича уларга сарфланган маблағлар,  карантин даврида ҳудудларларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқатириш максадида қилинган ишлар, коронавирус пандемиясининг меҳнат бозорига салбий таъсирини юмшатиш, ишсизлар ва хорижга ишлаш учун кета олмаган шахсларни иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Хонқа туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорининг хисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги “Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3913-сонли қарорига асосан, 2020 йилда янги иш жойларни яратилиши  ва аҳоли бандлигини таъминланиши, худудий инвестиция лойиҳаларни амалга оширилиши, янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш хисобига иш ўринлар яратиш, оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорликни ташкил этиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш хисобига янги иш ўринлари яратишни кучайтириш лозимлигини инобатга олиб, Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги “Меҳнат органлари тузилмасини такомиллаштириш ва фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилиш тизимини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3913-сонли қарорининг ижросини таъминлаш максадида Хонқа тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Р.Юсуповнинг хисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Хонқа туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Р.Юсуповга;

- тумандаги камбағал оилалар, ушбу оилалаларда меҳнатга лаёқатли ёшлар, ишсиз фуқаролар рўйхатини аниклаш;

- ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаларини ўтказиш;

- туманда  аҳоли томорқаларида иссиқхоналар қуриш;

- ишсиз фуқароларга вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;

- бюджет ташкилотлардаги  вакант иш ўринларига доимий ишга жойлаштириш;

- янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш хисобига янги иш ўринлар яратиш;

-  ҳунармандчиликни ривожлантириш хисобига янги иш ўринлар яратиш;

- карантин даврида ҳудудларларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқатириш;

- коронавирус пандемиясининг меҳнат бозорига салбий таъсирини юмшатиш, ишсизлар ва хорижга ишлаш учун кета олмаган шахсларни иш билан таъминлаш;

- банд бўлмаган аҳолини, биринчи навбатда ёшлар, аёллар ва ногиронларни қасб-ҳунарга ўқитиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

- фуқароларни ишсиз деб эътироф этиш масалалари бўйича комисссия томонидан рақобатлашишга қодир бўлмаган аҳолини ишсизлик нафақаси билан таъминлаш ва жамоатчилик асосида иш билан таъминлаш;

- иш қидираётган аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида тумандаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари телеграмм каналларида мавжуд бўш иш ўринларини мунтазам янгилаб бориш вазифаси юклатилсин.

  1. 3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назоратга олиш Халқ депутатлари  Хонқа  туман   Кенгашининг  ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси  раиси З.Исмаилова зиммасига юклатилсин.

        

  Халқ депутатлари Хонқа туман

            Кенгаши раиси, туман ҳокими:-                               О.Жуманазаров