Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2020-10-29 18:33:22 612 Chop etish

Туманда  умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида “СОVID 19 ни “Спорт билан енгамиз” шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев бошчилигида илгари сурилаётган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус  ижросини таъминлаш мақсадида туманда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўқитувчилар жамоасидан тузилган  футбол мусобақасининг ўтказилиши ҳам айни мақсадларни ўз ичига олади.   

Мусобақада  ўқитувчи ва педагог ходимлар, ўқувчи-ёшлар, ота-оналар, меҳнат фахрийлари тумандаги спорт мураббийлари  иштирок этдилар.

 

Мазкур мусобақада

10-сон умумий ўрта таълим мактаби жамоаси  1-ўринга мушарраф бўлди.

18- сон  мактаб кўнгилли спортчилари  2-ўринни

 38- сон  мактаби жамоаси эса  3-ўринга муносиб топилди.

Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчиларига эсталик совғалар топширилди.