СПОРТ | xonqahokimiyat.uz
Хожихон Болтаев номидаги маданият ва истироҳат боғида иссиқ спорт кийимларида турган хотин-қизларимизнинг гавжумлиги диққатимизни тортди.

Хабарлашсак, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида раҳбар аёлларимиз томонидан спорт ҳафталиги акциясининг бошланиш дақиқаси экан.

Хонқа туман Халқ қабулхонаси мудираси Замира Маткаримова ҳамда туман хотин- қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу акцияда тумандаги барча ташкилот, корхоналардаги аёл раҳбарлар,ишчи ходимлар ва кўнгиллилар иштирок этди.

Эрталабки соат саккиздан бошланган юриш ва бадантарбия машғулотлари ҳар бир маҳалла, корхона ва ташкилотларда соғлик учун муҳим эканлиги иштирокчилар томонидан эътироф этилгани баробарида давом эттирилиши таъкидланди
 English
English 

 Xonqa tumani hokimligi
Xonqa tumani hokimligi  2020-12-05 09:48:57
  2020-12-05 09:48:57 697
 697