Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-02-06 19:28:36 622 Chop etish
 
 
Таълим жараёнларини спорт ва санъат билан ҳамоҳанг олиб боришнинг ижобий томонлари кўп. Энг асосийси, бу жараён  ёшларнинг иқтидорларини тўла намойиш қилишларига кенг йўл очади. Президентимиз томонидан амалиётга айлантирилган  “Бешта муҳим ташаббус” доирасида ташкил қилинган тўгараклар фаолиятидан кўзланган асосий мақсад ҳам шу!
Ҳозирда барча умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган тўгараклар ёшларимизнинг янги қирраларини очиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, иқтидор ва салоҳиятларини қўллаб-қувватлаш, шу орқали етук кадрлар заҳирасини яратиш мақсадида ташкил қилинган.
 
Туман ҳокими М. Давлатов 50-сон умумтаълим мактабида ташкил қилинган тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишиш жараёнида Юртбошимиз ташаббуслари билан амалиётга айлантирилган “Бешта муҳим ташаббус”дан кўзланган мақсад, шу борада ёшларнинг қўлга киритган ютуқлари, уларга яратиб берилган шароитлар борасида ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини эшитди.
Ўтган қисқа даврда ушбу таълим даргоҳидан ҳам  республика миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда иштирок этаётган ёш иқтидорлар етишиб чиққани қувонарли.
 
 Хусусан, спортнинг бадиий гимнастика бўйича ташкиллаштирилган нуфузли мусобақаларда 9 ёшли Манзурахон қўлга киритган ютуқлар қувонарли.
 
Туман ҳокими М. Давлатов тўгарак аъзолари билан суҳбатлашди ва уларга ўзлари қизиққан санъат ва спорт соҳасида кўзлаган орзуларига эришишлари учун кўп меҳнат қилишлари кераклигини таъкидлаб ўтди.