Жойларда олиб борилаётган сайёр қабуллар натижасида кўплаб ҳамюртларимиз ўзларини қийнаб келаётган турли муаммоларга ечим топмоқдалар.
Энг муҳими, мурожаатлар тегишли ташкилотлар томонидан ўз вақтида қонуний ва адолатли ҳал этилаётгани фуқароларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб, эртанги кунга ишонч ҳисси билан яшашларида муҳим омил бўлмоқда.
Бугуни “Гулистон” маҳалласида туман ҳокими Муродбек Давлатовнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди ва унда қайд этилган барча масалаларга ижобий ечим изланди.
Шунингдек, мазкур жараёнларда уй-жой, даволаниш ва моддий ёрдам, имтиёзли кредит олиш, бандлик каби қатор масалалар бўйича мурожаатлар муҳокама қилинди.
Мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, ечими муайян вақт ва ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича масъул раҳбарларга топшириқлар берилиб, кўриб чиқиш учун назоратга олинган.