Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Сўнгги йилларда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.
Пиёда юриш эса жисмоний машқнинг энг осон ва қулай тури ҳисобланади. Юриш инсон саломатлиги учун фойдали бўлибгина қолмай, руҳий-эмоционал ҳолатга ижобий таъсир кўрсатади.
Таҳлил натижаларига кўра, ҳар куни ярим ёки бир соат пиёда юриш саломатлик учун жуда фойдали. Асаб тизими – мия фаолиятини яхшилайди, депрессия хавфини 30 фоизга камайтиради.
Хонқа тумани "Обод" маҳалласида ҳам айни шу мақсадда « Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» марафони ўтказилди.
Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ўтказилган ушбу марафонда тумандаги мавжуд маҳаллалардан 200 дан ортиқ ёшлар иштирок этиб, саломатлик учун қадам ташлашди.