Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Туман ҳокими М. Давлатов кўплаб эътирозларга сабаб бўлиб келаётган туман марказий бозоридаги мавжуд камчилик ва муаммолар билан танишди.
Туман ҳокими бозорнинг бугунги кундаги ачинарли аҳволга келиб қолишига аввало соҳа мутасаддилари ҳамда тартибга бўйсунмайдиган ўзбошимча сотувчилар ҳам сабабчи эканлигини такидлаб ўтдилар.
Эндиликда бундай бефарқликларга йўл қўймаслик, йўлнинг қатнов қисми ҳамда бозор атрофида ёйма савдога чек қўйиш, сотувчи ва харидорларга қулайликлар яратиш автотургоҳ ташкил этиш, ҳар бир маҳсулот учун алоҳида расталар ташкил қилиш тўғрисида топшириқлар берди.
Шунингдек, сотувчи ва харидорлар таклифларини инобатга олган ҳолда намунали лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича алоҳида топшириқлар берди.