Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Хонқа туманида "Обод маҳалла" дастури доирасида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, “Обод”маҳалласида 20 километрга яқин ички йўллар янгидан барпо этилиб ШПС ётқизиш ишлари олиб борилиб, 4 километрга яқин қисми афальтлаштирилди.
Маҳалладаги оқова ҳамда ичимлик суви таъминотидаги муаммолар бартараф қилиниб, айни кунларда барча хонадонларга ичимлик суви етиб бориши таъминланмоқда.
Бундан ташқари кўп йиллардан буён ташландиқ аҳволга келиб қолган сув иншоати бугун янгича қиёфага кимрмоқда.
Шунингдек, ҚВП ва янги МТТ биноларининг қурилиш таъмирлаш жараёнлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда.
Бир сўз билан айтганда “Обод” маҳалла чинакам обод масканга айланмоқда.