Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-11-26 08:27:00 517 Chop etish

Мамлакатимизда паррандачилик соҳасини ривожлантириш ва экспортга мўлжалланган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон паррандачилик маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хонқа туманида ҳам ушбу фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар сафи кундан кун кенгайиб бормоқда.


Туман  ҳокими Муродбек Давлатов мазкур йўналишда фаолият юритаётган “Шавкат Клара” ҳусусий корхонаси фаолияти билан яқиндан танишишди.

Айни кунларда корохона фаолиятини кенгайтириш мақсадида  Хитой давлатидан ТЕХНО ускуналари олиб келиниб, монтаж ишлари якунига етказилган. 

Самимий суҳбат давомида корҳона раҳбари томонидан янги жўжалар олиб келиш ва кредит ажратилишида муаммолар юзага келаётгини билдирди.

 

Туман ҳокими соҳа мутасаддиларига келтирилган масалалар ечими юзасидан тегшли кўрсатма ва топшириқлар берди.