Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-08-01 09:28:00 482 Chop etish
 

Бугун туман ҳокими Муродбек Давлатов саноат корхона раҳбарлари билан очиқ мулоқот ўтказди ва бундай шаклдаги учрашувда жами 50 га яқин тадбиркор иштирок этди.

 

 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Давлат раҳбари ташаббуси билан сўнгги беш йилда бу соҳани ривожлантиришга қаратилган 2 мингга яқин қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

 

 

Бундай қулайлик ва имкониятлар натижасида янги субъектлар кескин кўпайиб, аввалдан ишлаётганлари фаолиятини кенгайтирмоқда. Ички ва ташқи бозорда ўз нуфузи ва брендига эга тадбиркорлар синфи шакллана бошлади.

 

 

Мазкур очиқ мулоқот давомида тадбиркорларни қийнаётган муаммо ва таклифлар сўралди. Турли масалаларга оид мурожаатлар билдирилган бўлса, уларнинг ечими ҳам муҳокама этилди.

 

 

Хусусан, “Мардон- Мавлуда” Оилавий корхонаси томонидан қўлқоп ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга ошириш истаги борлигини аммо фаолиятини бошлаш учун ер майдони зарурлигини билдирди. Мулоқот давомида ушбу масалага ҳам ечим топилди ва тадбиркор кўзлаган мазкур ҳудудда тадбиркорлик учун майдонлар биржа савдоларига қўйилиши таъкидлаб ўтилди.