Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-02-23 11:50:18 730 Chop etish


 Рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилади ва рўйхатга олиш бошланишининг аниқ пайти 2023 йилнинг 1 ноябрь соат 00:00 этиб белгиланади (кейинги ўринларда- рўйхатга олиш санаси). Рўйхатга олишни ўтказиш давомийлиги – 25 кун.
Респондентларнинг шахсга доир маълумотларини йиғишда рўйхатга олиш санасидан кейин содир бўлган демографик ҳолатлар ҳисобга олинмайди. 2023 йил 1 ноябрдан кейин туғилган болалар учун рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари тўлдирилмайди, бироқ ушбу санадан кейин вафот этган шахслар учун тўлдирилади. Бунда вафот этган шахс тўғрисидаги маълумотлар унинг вояга етган, муомала лаёқатига эга оила аъзолари ёки маҳалла идорасидаги мавжуд маълумотлар асосида тўлдирилади.
( Вазирлар Маҳкамасининг 710-сонли қарори билан тасдиқланган ”Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом)