“Тадбиркор элга мададкор” тамойили бугунги кунда ўз натижасини кўрсатмоқда. “Khorezm ziver group” МЧЖ томонидан тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси асосида Туркия таварлари билан рақобат қиладиган спорт кийимлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

"Фаолиятимизни асосий мақсади ички бозорда ўзимизни брендимизни яратиш, четдан келган маҳсулот таннархидан нисбатан арзон, жаҳон талабларига мос сифатли маҳсулот етказиб бериш дейди" ёш тадбиркор

Айни кунларда макур корхонада таъмирлаш ишлари олиб борилиб,экспорт талабларидан келиб чиққан ҳолда ускуналар ўрнатилмоқда ва 1- сентябрь санасига қадар 50 нафар янги иш ўрни билан иш бошлаш режа қилинган.
Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати