Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Учраув давомида "Тама Дургадик" ҳамда "Олажа" ҳудудидаги фермер ҳўжаликларининг пахта далаларининг бугунги ҳолати ва бажарилган агротехник жараёнлар ҳамда мавжуд камчиликлар юзасидан мониторинг ўтказилиб, соҳа вакилларининг ҳулосалари тингланди.
Ўрганиш натижаларига кўра “Бахтиёр-Марям” ҳамда “Султонбой-Ҳонимжон” фермер хўжалиги далалари намунали деб топиди.
Шунингдек, фермерларга суғориш, культивация ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, қизилча касаллигига, қўсак қурти ва бошқа ҳашаротларга қарши ишлов бериш бўйича таклифлар мухокама қилиниб, топшириқлар берилди
Хонқа туманида жами экин майдони 21870 гектарни ташкил қилса, шундан 16555 гектарида 170 нафар фермерлар пахта–ғалла йўналишида фаолият олиб бормоқдалар.
Жорий йил туманда 11 минг гектар майдонга чигит қадалган бўлиб, ҳозирда далаларда иш қизғин.
-Юқоридаги тавсияларга тўлақонли риоя этиш ғўзаларнинг жадал ўсиб - ривожланишини таъминлайди, бу эса табиат инжиқликларини енгиб ўтиб юқори ҳосил етиштиришга замин яратади деди туман ҳокими М. Давлатов.
Жойларда мониторинг жараёнлари давом қилмоқда