Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-02-22 05:42:00 360 Chop etish

Туман ҳокими Муродбек Давлатов таълим соҳаси вакиллари билан учрашиб, таълим масканларида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар юзасидан очиқ мулоқот ўтказди.

 

Туман ҳокими Муродбек Давлатов таълим соҳаси вакиллари билан учрашиб, таълим масканларида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар юзасидан очиқ мулоқот ўтказди.

Юртбошимиз ўз нутқида “Ҳоким ҳудудлардаги Халқ таълими бўлимларининг норасмий мудири ҳисобланади ҳар бир оила, ҳар бир бола ҳаёти мактаб билан боғланган, бу масала давлатнинг, жамиятнинг энг муҳим иши” экани таъкидлаган эди.

 

Очиқ мулоқот мобайнида туман ҳокими замонавий ўқув дастурлари, ўқитиш методикаларини умумтаълим мактабларида жорий қилиш, ўқитувчиларни ўз устида кўпроқ ишлаши учун шароит яратиш ва рағбатлантириш, мактаб инфратузилмаси ва ундаги маънавий муҳитни яхшилаш каби масалалар юзасидан йўналиш ва тавсиялар берди.

Учрашув давомида мактаб директорлари, педагоглар таълим-тарбия сифатини оширишга оид фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

 

 

Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати