Унда ишга жойлашиш, уй-жой, кадастр хизмати, кредит, моддий ёрдам, оқова сув, соғлигини тиклашда амалий ёрдам ва бошқа бир қатор масалалар бўйича 40 нафардан зиёд мурожаатлар тингланди.
Туман ҳокими қабулига келган фуқароларнинг ҳар бири билан алоҳида мулоқот олиб бориб, билдирилган барча мурожаатларни назоратига олди.
Шунингдек, аксар мурожаатлар шу жойнинг ўзида ечимини топган бўлса, баъзи масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга қаноатлантириш чоралари кўрилиши бўйича кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, қабуллар давомида баъзи мурожаатчиларга қонун ва мезонлар доирасида тушунтиришлар берилди.