+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Туман ҳокими Муродбек Давлатовнинг...
Август 25, 2022 Xo'janiyazov Shohrux 308

Туман ҳокими Муродбек Давлатовнинг навбатдаги сайёр қабули “Ширин” маҳалласида бўлиб ўтди.

 

Қабулда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М. Қурбонбоев сектор раҳбарлари туман ҳокими ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.

 

Ўтган давр мисолида оладиган бўлсак мурожаатлар сони сезиларли даражада камайган. Бундан кўринадики давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан Маҳаллабай ишлаш тизими ўз самарасини бермоқда.

 

Бугунги сайёр қабул жараёнларида 20 га яқин мурожаатлар қайд этилган бўлса, мурожаатчиларнинг 90 фоизини аёллар ташкил этди.

 

Аёлларнинг ажрашганлиги туфайли бепул уй билан таъминлаш масаласидаги мурожаатларига турар жойлар фақатгина имтиёзли кредит асосида ажратилиши юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Шунингдек, “Ойдин ҳаёт” маҳалласида истиқомат қилаётган фуқарога белгиланган тартиб асосида арзонлаштирилган уй ажратилган ва бир неча маротаба ҳомийлар томонидан моддий кўмак берилган. Шунга қарамасдан яна қўшимча моддий ёрдам ажратилишини сўраб мурожаат қилмоқда. Шу каби "Сўраса берарканку" деб қайт-қайта мурожаат қилувчилар ҳам учрамоқда.

Сайёр қабул давомида соғлигини тиклаш, кадастр тадбиркорлик ва шу каби қатор масалаларга жойида ечим топилди

Ечими муайян вақт ва ўрганишни талаб қиладиган масалалар бўйича масъул раҳбарларга топшириқ ва муддатлар берилиб, ижроси назоратга олинди.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.