Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-01-04 23:21:47 585 Chop etish

Бугун туман ҳокими М.Давлатов “Пахтагул” маҳалласида бўлиб, мавжуд муаммолар юзасидан аҳоли мурожаатларини тинглади.

 

 Бир гуруҳ  фуқаролар томонидан маҳалладаги бир қанча  кўчалар табиий газ тармоғидан ажратилгани боис қўшимча заҳира балонлар кераклиги, ичимлик суви таъминоти ва ички хўжалик йўлларидаги муаммолар айтилди.

    

 Ҳоким  ҳудуддаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабида  бўлиб, у ердаги шароит ва камчиликлар,  иситиш тизими ҳамда сунъий қопламали болалар спорт майдончасининг қурилиш ишлари билан танишди.

Шунингдек,  ўрганиш жараёнида  1974 йилда қурилган ҳозирда таъмирталаб ҳолатга келиб колган 13- сонли мактабгача таълим ташкилотидаги муаммо ва камчиликларни  бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берди.

Туман ҳокими  маҳалладаги тадбиркорлар билан ҳам очиқ мулоқот ўтказди.  Билдирилган таклифлар ва янги лойиҳалар муҳокама килинди.