Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Туманда 2022 йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан
ўтказиш тўғрисида
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистан Республикаси
Қонунининг 6, 25-моддалари, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги
Қонунининг 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 9 мартдаги 125-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт
воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги
Низомга (кейинги ўринларда – Низом) мувофиқ транспорт воситаларининг 2022
йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва
жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари мажбурий техник
кўрикдан ўтказилсин.
2. Туманда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, жисмоний ва юридик шахсларга
тегишли бўлган транспорт воситаларининг 2022 йилги мажбурий техник
кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Транспорт воситалари қўйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан
ўтказилсин:
тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи енгил
автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та
ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам
ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва
хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари
ва уларнинг тиркамалари — бир йилда икки марта;
e-qaror.gov.uz 05.01.2022
2
ишлаб чиқарилганига олти йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари
(мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган транспорт воситаларидан
ташқари) — икки йилда бир марта;
ишлаб чиқарилганига олти йилдан ортиқ бўлган, шунингдек, ишлаб
чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспорт воситалари (мазкур
банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари)
— бир йилда бир марта;
тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун
белгиланган муддатларда;
навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган
муддатларидан қатъи назар, уларни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
(кейинги ўринларда - ДЙҲХХ) органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта
рўйхатдан ўтказиш) вақтида (биринчи марта рўйхатга олинаётган янги
транспорт воситалари бундан мустасно).
4. Мазкур қарорнинг 3-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган
транспорт воситаларининг техник кўриги:
биринчи марта – 1 мартдан 30 июнгача;
иккинчи марта – 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилади.
Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бошқа транспорт
воситаларининг техник кўриги 1 январдан – 31 декабргача ўтказилади.
5. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш туман
комиссияси раҳбарига транспорт воситаларининг техник кўрикдан ўтказишда:
транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада
(техник паспортда, техник талонда) кўрсатилган маълумотларга транспорт
воситаси тури, маркаси, модели, давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари,
шасси (рама), кузов ва двигателнинг идентификациялаш рақамларининг
мувофиқлиги;
транспорт воситасининг техник ҳолати ва жиҳозлари техник
регламентлар, стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва
нормаларига мувофиқлиги;
махсус ва тезкор хизматларнинг транспорт воситаларида махсус рангли ва
овозли сигналлар қурилмаларининг мавжудлиги, созлиги ва қонунийлиги,
шунингдек, транспорт воситасининг ранг-график бўяш схемаларининг техник
e-qaror.gov.uz 05.01.2022
3
регламентлар ёки стандартлар талабларига мувофиқлиги;
газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларини
техник кўрикдан ўтказишда газ баллонларининг фойдаланиш муддати, ишлаб
чиқарилган йили, завод рақами, газ баллонларини синовдан ўтказиш
муддатлари, газ баллони анжомларининг белгиланган талабларга
мувофиқлигини текширилишини таъминласин.
6. Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўриги ДЙҲХХ органлари
ҳамда тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар томонидан Низомга
мувофиқ ўтказилади ҳамда тегишли йиғим ундирилади.
Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналарининг
мувофиқлигини баҳолаш учун ДЙҲХХ органлари томонидан вазирликлар,
идоралар ва бошқа ташкилотларнинг техника базалари, шунингдек, хусусий
техник хизмат кўрсатиш станциялари шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги транспорт
воситалари фақат тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан
ўтказилади.
7. Тумандаги барча транспорт воситалари эгалари бўлган юридик ва
жисмоний шахсларга техник кўрикдан ўтказиш жадвали асосида транспорт
воситаларини техник жиҳатдан созлигини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш
мажбурияти юклатилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон “Транспорт
воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни
тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 3-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси
Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат
хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмаларининг транспорт воситалари мазкур
идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан
ўтказилиши инобатга олинсин.
9. Туман ҳокимининг 2021 йил 26 февралдаги 181қ-сон “Туманда 2021
йилда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари
С.Бекчанов зиммасига юклатилсин