Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ёшларнинг бизнес ғояларини амалга ошириш ҳамда “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилганлан фуқароларни ҳар томонлама кўмаклашиш борасида қатор чоралар кўрилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4498-сон қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорга асосан туман аҳолисига имтиёзли кредитлар асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг даромад топишига қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъэктларига йиллик (қайта молиялаш ставкаси миқдорида) 14 фоиз ставкада 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йил муддатга имтиёзли кредит ажратилиши белгиланган ва бу борада тумандаги тижорат банклари, молия идоралари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан аҳолига кенг қамровли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Туман молия бўлими томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида услубий қўлланмалар, кўрсатма ва презентацион материаллар, буклет, флаер ва брошюралар тайёрланди ва тайёрланган тарқатма материаллар асосан аҳолининг кам таъминланган хонадонларига ва тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилган ҳолда тарқатилмоқда.
Бундан ташқари, аҳоли томорқа майдонларини суғориш таъминоти муаммоли бўлган ҳудудларда босқичма-босқич артезиан қудуқларни қазиш ишлари ва коллектор тармоқларини тозалаш орқали сув таъминотини ва ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун зарурий чоралар кўрилмоқда. Ҳусусан, Хонқа тумани аҳоли томорқа майдонларининг шўрланиш даражаси юқори бўлган 1 та ҳудуддаги яъни “Янги турмуш” маҳалласидаги жами 9,8 км бўлган 1 та очиқ коллектор тармоқларини таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб бориш режалаштирилмоқда.
Тумандаги кам таъминланган оилаларнинг томорқасига мевали дарахт ҳамда сабзавот ва полиз кўчатларини бепул тарқатиш ва экилишини таъминлаш мақсадида тумандаги 44 та маҳалладан кўчат экиш учун шароити мавжуд бўлган 946 та аҳоли рўйхати шакллантирилди, шундан 218 таси ижтимоий қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган бўлиб, ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.
Туман молия бўлими
Д.Aбдуллаев