Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Хонқа тумани ҳокими Муродбек Давлатов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбаев билан биргаликда бир неча ишлаб чиқариш субъектларида бўлишди.
Жумладан, "Жаннатмакон агрофирмаси" МЧЖ томонидан кунгабоқар ҳамда кунжут ёғи ишлаб чиқариш лойиҳасининг қурилиш ва ускуналари ўрнатилиш жараёнлари билан танишдилар
1,5 гектар майдонда қад ростлаётган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 7 миллиард 364 миллион сўм бўлиб, янгидан 15 нафар ишчи ўрни яратилади. Мазкур лойиҳа май ойи якунига қадар ишга тушурилиши режалаштирилмоқда
Бундан ташқари "Жаннатмакон агрофирмаси"МЧЖ қошида чет эл технологиялари асосида дон ва ун маҳсулотилари ишлаб чиқаришга мўлжалланган яна битта уирик лойиҳа муҳокама қилинди
Шунингдек, корхона раҳбари Ж. Саидов электор тармоғига уланишда муаммо бўлаётганини билдирди ва туман ҳокими тегишли ташкилотларга мавжуд масала юзасидан топшириқлар берди.