Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-08-26 07:04:00 888 Chop etish

Мустақиллигимизнинг 30 йиллик  байрами арафасидавилоятимиз бўйлаб ўнлаб янги ишлаб чиқариш объектлари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, таълим масканлари, турар жой бинолари фойдаланишга топширилди.

 

Хонқа туманида йил бошидан ана шундай 66 та лойиҳа ҳаётга тадбиқ қилиниб, 700 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

 

Хусусан, "SOBIR RAZZOQ" оилавий корхонаси томониданТикучилик маҳсулотлари ва Тери галентерияси ишлаб чиқариш” лойиҳаси ўз иш фаолиятини бошлади.  Ушбу корхонада 20 нафарга яқин қизларимиз доимий иш ўринлари билан таъминланган. Эндиликда тайёр тикувчилик маҳсулотлари ички бозорга етказиб берилади.

Шунингдек, "XIVA BARKAMOL INVEST" МЧЖ  томонидан яна бир йирик лойиҳа  “Синтетик ип калава ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш” лойиҳаси ҳам иш бошлади. Ушбу корхонада йилига 600 тонна синтетик ип калава ҳамда 480 тоннадан ортиқ тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган бўлиб, 125 нафар доимий иш ўзинлари яритилган.       

   

Бугунги очилиш тадбироларида вилоят ҳокимининг 1-ўринбосари Қ.Игамбергенов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари,  туман сектор раҳбарлари ҳамда меҳнат фахрийлари  иштирок этдилар.