Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-01-22 08:37:00 1365 Chop etish

Бугун туманимиз ҳокими М. Давлатов   10 йилдан бери  уй шароитида қўзиқорин етиштириб келаётган  Мансур ака хонадонида бўлди

 

Суҳбат давомида Мансур ака пештахталардаги полиэтилен қопчаларни ёриб чиқиб бўй кўрсатаётган қўзиқоринчаларни етиштиришнинг оғир-енгили  ҳақида сўзлаб берди.

Ишдан кейин болаларим ва невараларим билан 2000 қоп қўзиқоринларни парваришлаб, Шампинон навидан 1.5 тоннагача  Вешенқа навдан эса 2 тоннадан ошиқ ҳосил етиштирамиз ва 100 миллионга яқин қўшимча даромад оламиз. Ҳосил дастлаб кичкина-кичкина бўлиб етишиб чиқади ва ўзидан ўзи кўпайиб бораверади», — дейди Мансур ака. 

Туман ҳокими суҳбат давомида ушбу фаолият турини кенгайтириш таклифини билдирди ва мутасаддиларга топшириқлар берди.