Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-08-06 05:36:00 1226 Chop etish

 

 

Туманимизда фаолият юритаётган “Алишер Обиджон” фермер хўжалиги раҳбарининг ўзбошимчалигидан норози бўлган фуқаролар мутасаддиларга бир неча марта мурожаат қилишга мажбур бўлишди.

 

Муаммо нимада?

 

“Алишер Обиджон” фермер хўжалиги туман ҳокимининг 2018 йил 4 январдаги қарори асосида ташкил қилинган бўлиб, чорвачилик йўналишида фаолият юритади. Фермер хўжалигининг ер майдони 21.4 гектар бўлиб, шундан экин майдони 17.4, ариқ ва зовурлар 0.9, боғ 3 ва бошқа ерлар 0.1 гектарни ташкил қилади. Фермер хўжалигида 68 бош қорамол парваришланмоқда.

 

2021 йилда ажратилган ер майдонининг 7.5 гектарида эски беда, 0.1 гектарида силос учун маккажўхори, 1.9 гектарида хашаки лавлаги, 1.9 гектарида соя, 6 гектарида оқ жўхори ва 1 гектарида такрорий экин сифатида маккажўхори экиш режалаштирилган. Белгиланган меъёрларга кўра мазкур майдонларда ушбу озуқа экинлари экилганида боқилаётган қорамолларни йил бўйи тўйимли озуқа билан таъминлаш мумкин.

Аслида эса мавжуд майдонларнинг 2 гектарини мевали боғ ташкил қилади. 4.1 гектар майдонда беда, 4.4 гектарда силос учун маккажўхори экилган. Қолган 10.1 гектар майдонга фермер ўзбошимчалик билан шоли эккан. Юқорида эслатилган боғнинг бир ярим гектаридан зиёд ер майдони бузилиб, шоли майдонларига айлантирилган.

Арзномаларга сабаб бўлаётган фермер ер майдонлари аҳоли турар жойлари, боғ ва томорқаларига туташ ва аҳолининг молхоналари тагигача шоли экилган. Шу сабабдан неча йилларда бунёд бўлган боғларидаги мевали дарахтлари қурий бошлаган. Томорқалардаги сабзавот ва полиз экинлари зах остида қолиб нобут бўлмоқда.

Фуқароларнинг ҳақли мурожаатларидан сўнг фермер хўжалиги мутасаддилар томонидан бир неча марта оғзаки ва ёзма огоҳлантириш берилганига қарамасдан муаммо ҳалигача ўз ечимини топмади. Режада нима экиши кераклигини назорат қиладиган масъуллар бу ҳолатга аввал бошдан панжа орасидан қарашган ва бу ҳолат ҳамон давом қилмоқда.

Умид қиламизки масъуллар ўзбилармон фермерни тартибга чақириб қўядилар. Зеро давлатимиз томонидан тадбиркорларга ер майдонлари шоли экиб, ўз ҳамёнини тўлдириш учун эмас, балки чорвачилик соҳасини ривожлантириш учун ажратилган.