Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-08-27 11:06:00 1075 Chop etish

Сўнги кунларда ушбу ном билан аталувчи тадбирларнинг сони кўпайиб, алоҳида эътибор ва юқори савияда ташкил этилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Бугун навбатдаги уч авлод учрашуви туманимизнинг сўлим гўшаларидан бири бўлган “Дургадик” маҳалласидаги Вайисёз Маҳмудов дала шипонида бўлиб ўтди.

Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад ёшларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳоли фаровонлиги йўлидаги хайрли ишлар, ёш авлод учун барпо этилаётган бунёдкорлик ишлари борасидаги эришилган ютуқлар ҳамда кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибалари билан таништиришдан иборатдир.

Тадбирда туман ҳокими М. Давлатов сўзга чиқиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан қутлади.

Шунингдек, тадбир давомида бир гуруҳ маҳалла фаоллари, мехнат фаҳрийлари, лидер ёшлар ҳамда турли соҳа вакиллари муносиб тақдирландилар.

Санъаткорларининг миллий руҳдаги ва ватанни тараннум этувчи қўшиқлари, эстрада юлдузларининг чиқишлари даврага ўзгача руҳ олиб кирди.

 

Юқори кайфиятда ўтган ушбу учрашувда шунингдек, нуроний отаҳонлар ва онаҳонлар, тадбиркорлар ҳамда ёшлар сўз олишиб, ўзларининг илиқ таилакларини билдиришди.