Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар замирида халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти, ёшларнинг порлоқ келажагини таъминлаш каби эзгу мақсадлар мужассам.
Бугун мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Хонқа туманида "Уч авлод учрашуви" тадбири ўтказилди.
Тадбирга уч авлод вакиллари - меҳнат фахрийлари, фидойи ишчилар ва ёшлар таклиф этилди.
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими М. Давлатов аввало, барчани яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами билан қутлади ва эркин ва обод жамиятимиз, фаровон турмушимиз, буларнинг барчаси мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган мислсиз ўзгариш ҳамда янгиланишлар самараси эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг Туман Халқ қабуохонаси мудираси З. Маткаримова ҳамда бир гуруҳ меҳнат фахрийлари йиғилганларга ўз тилакларини билдиришди.
Ёшлар эса яратилаётган имкониятлар учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб, янги Ўзбекистонимиз тинчлиги ва тараққиётига ўз ҳиссаларини қўшиш учун фидойилик кўрсатишларини айтиб ўтдилар.
Тадбир давомида вилоятимизнинг хушовоз хонанда томонидан Ватан, бахт-саодат, тинчликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.
Тадбирда шунингдек, сектор раҳбарлари, ҳокими ўринбосари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар