Ўқитувчилар билан учрашув | xonqahokimiyat.uz
Туман ҳокими О. Жуманазаров ўқитувчилар билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармон лойиҳаси ижроси юзасидан тумандаги 5,10,19,20,27-сонли умумий ўрта таълим мактаблари ва 1-сонли касб-ҳунарга ўқитиш мактаби ўқитувчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими ўринбосари О. Шарипов, туман халқ таълими бўлими мудири Б. Абдуллаев, ташкилот мутассаддилари иштирок этдилар
Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган учрашувларда ўқувчиларни олий таълимга тайёрлаш, фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда иштирокларини таъминлаш, битирувчиларни касбга йўналтириш борасида таклифлар билдирилди.
Шунингдек, туман ҳокими мактаблардаги иситиш тизими ва мавжуд шароитлар билан танишиб, мутассаддиларга жойлардаги муаммолар юзасидан топшириклар берди.
Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 English
English 

 Xonqa tumani hokimligi
Xonqa tumani hokimligi  2020-11-05 19:09:14
  2020-11-05 19:09:14 691
 691