+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Ўқувчилар билан очиқ мулоқот ноодатий...
Февраль 21, 2022 Xo'janiyazov Shohrux 377

Ўқувчилар билан очиқ мулоқот ноодатий таассуротларга бой ўтди

Бугун туман ҳокими Муродбек Давлатов туман марказидаги 35 сонли умумтаълим мактабида ўқувчилари билан очиқ мулоқот олиб борди.

Ушбу мактабда инвестиция дастури доирасида реконструкция ишлари бажарилиб, янги қиёфадаги замонавий таълим масканига айлантирилган.  

Дасталаб 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган тўгараклар фаолияти ҳамда ўқувчиларнинг ижод намуналари намойиши бўлиб ўтди.  

Келгусида ўқувчиларни нафақат билим олишлари балки ҳунар ўрганишлари учун ҳам замин яратадиган жараёнларга жалб этиш мақсадида таклифлар билдирилди. 

Шундан сўнг, тадбирнинг асосий қисми  ёшлар билан самимий суҳбатга ўтилди.

Очиқ мулоқот давомида туман ҳокими кўзларида эртанги кун ёниб турган ёшларнинг саволларига батафсил жавоблар берди.  

Ноодатий таассуротларга бой ўтган учрашув якунида ёшларга ҳаётий тажрибалар асосида зарурий тавсиялар билдирилди.

 

Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK
Оммабоб янгиликлар

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.