Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-01-12 11:25:14 1190 Chop etish
 
   

 

O’ZBEKISTON  ESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XALQ   DEPUTATLARI

XONQA  TUMANI  KENGASHI

Q A R O R I

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ
ХОНҚА ТУМАНИ КЕНГАШИ  
Қ А Р О Р И
 

------------------------------------------------------------------------------

2020 йил  5  февраль                     №  2-11                              Хонқа туман

 

 

Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси В.Қазақовнинг 2019 йилда амалга оширган ишлари ва келгуси вазифалар тўғрисида

 

Урганч туманлараро иқтисодий судининг штат жадвалига кўра 9 штат бирлиги мавжуд бўлиб, улар 1 та раис, 2 та судья, 3 та судья ёрдамчиси, 1 та девонхона мудири, 1 та архивариус ва 1 та ҳайдовчи лавозимлари мавжуд.

Судда ишлаётган мутахассисларнинг 1 таси олий маълумотга (судья ёрдамчиси) 4 таси ўрта махсус маълумотга (шундан 2 та судья ёрдамчиси, 1 та девонхона мудири ва 1 та архивариус) эга.

Статистик маълумотларга кўра,  2019 йил 12 ой якуни бўйича судга жами  3655 та даъво ариза (ариза)лар келиб тушган бўлиб, шундан жами кўрилган ишлар 3101 та, шундан суд буйруғи тартибида кўрилган ишлар 122 та.

Шунингдек, Урганч туманлараро иқтисодий суди томонидан 1070 та иш сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Суд томонидан 2019 йил  12 ой давомида кўрилган ишларнинг тоифаси бўйича ажратилганда, 1. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид низолар жами 1394 та, 2. Маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид низолар 1580 та, 3. Ташкилот ва фуқароларнинг банкротлигига оид низолар 120 та, 4. Корпоратив муносабатларга оид низолар 7 тани ташкил этади.

Суд томонидан юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга оид ишлар бўйича даъво ва аризалар келиб тушмаган.

Суд томонидан тегишлилик бўйича бошқа судга юборилган даъво ариза (ариза)лар 14 та, қабул қилиш рад этилган даъво ариза (ариза)лар 51 та, қабул қилинмасдан қайтарилган даъво ариза (ариза)лар 456 та, иш юритувга қабул қилинган даъво ариза (ариза)лар 3136 тани ташкил этган.

Урганч туманлараро иқтисодий суди томонидан 2642 та иш қаноатлантирилиб, 357  та иш рад этилган ва 56  та даъво кўрмасдан қолдирилган, 46 иш иш юритишдан тугатилган, 7 иш бўйича келишув битими тасдиқланган,     122 та иш бўйича суд буйруғлари берилган ҳамда 180 та иш ҳисобот даврининг охирига қолдиқ бўлиб ўтган ва 24 та иш янги очилган ҳолатлар бўйича кўрилган.

Шундан Хонқа тумани бўйича 2019 йил 12 ой  давомида судга жами 465 та даъво ариза (ариза)лар келиб тушган бўлиб, шундан 31 таси қайтарилган, 3 та қабул қилиш рад қилинган , 1 та иш бошқа судга юборилган, 10 та иш кўрмасдан қолдирилган ва 5 та иш бўйича иш юритиш тугатилган ҳамда  32 та иш юзасидан суд буйруғлари берилган.

Хонқа туман бўйича суд раиси, судья И.Тешаев томонидан 53 та иш ва судья В.Қазақов томонидан 253 та, судья М.Қазақов 124 та ишлар кўрилиб, мазмунан ҳал этилган.

Иш туркумлари бўйича, ДСИнинг жавобгарларга нисбатан Атроф муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунларни бузилиши юзасидан 34 та, банк омонати ва ҳисоб варағи шартномаси юзасидан 1 та, банкрот деб эътироф этиш юзасидан 34 та, бошқа асослар бўйича 22 та,  бошқа шартномалар бўйича 4 та, коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан 3 та,  контрактация шартномаси юзасидан 20 та,  корпоратив низолар юзасидан 1 та, кредит шартномаси юзасидан 24 та, қарз шартномаси юзасидан 1 та, лизинг шартномаси юзасидан 1 та, маҳсулот етказиб бериш шартномаси юзасидан 14 та, молиявий жарима қўллаш 3 та, олди-сотди шартномаси юзасидан 4 та, пудрат шартномаси юзасидан 9 та, солиқ қарзи бўйича ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш юзасидан 231 та Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш юзасидан  1 та,  ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан 13 та даъво ариза ва аризалар киритилган бўлиб, ушбу даъво ариза ва аризалар мазмунан кўриб ҳал этилган. 

Бундан ташқари, 12 ойда Урганч туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида 33 та иш бўйича банкротлик ишлари мавжуд бўлиб,  23 та банкротлик иши бўйича якуний ҳисоботлар топширилган ва ушбу ҳисоботлар суд томонидан тасдиқланиб, 20 та корхона ва ташкилотлар давлат реестридан чиқарилган,  3 таси тугатиш жараёнида иш юритиш тугатилган.

Ихтиёрий тўланган давлат божи суммаси 475833272 сўм, суд қарорига асосан ундирилган давлат божи суммаси 3498340406 сўмни ташкил қилади.

Бугунги кун ҳолатига Урганч туманлараро иқтисодий суди томонидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан  150 та апелляция, 56 та кассация шикоятлари келиб тушган.

Суд томонидан 2019 йил 12 ой давр мобайнида ҳуқуқий тарғибот бўйича жами   94 та ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилган.

Шу жумладан телекўрсатувларда 14 та, радиода 8 та, газеталарда 18 та чиқишлар қилинган ҳамда аҳоли орасида  53 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот ташкил этилган.

Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси В.Қазақовнинг 2019 йилда амалга оширган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисидаги ахборотини эшитиб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 24-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, таклиф қилинганларнинг фикрларини инобатга олиб, халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши

                                               Қ А Р О Р        Қ И Л А Д И:

  1. Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси В.Қазақовнинг 2019 йилда амалга оширган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси В.Қазақовга 2019 йилда жиноятни олдини олиш соҳасидаги фаолиятини яхшилаш бўйича масалани кўриб чикиш тавсия этилсин.
  3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига ва жиноят ишлари бўйича туман судига юборилсин.

 

 

Халқ депутатлари Хонқа туман

Кенгаши раиси:                                                                                        О.Жуманазаров