Олдин маҳалладаги барча йўналишларга маҳалла раиси масъул бўлган бўлса, эндиликда жойларда ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоли лавозимлари ташкил этилди. Бу эса ўз натижасини бермоқда.
Туман ҳокими Муродбек Давлатов “Илғор” маҳалласи масъуллари фаолияти билан яқиндан танишди.
Ушбу маҳаллада 955 та хонадонда 5 495 нафар фуқаро истиқомад қилади.
Шундан 30 ёшдан ошганлар 2 640 нафарни, 18-30 ёшдагилар 1 198 нафар
Ўтган давр мобайнида мазкур маҳалла ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан 161 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагидаги фуқароларга эса 1 миллиард 588 миллион 521 минг сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилишига эришилди
Шунингдек, туман ҳокими маҳалла вакилларга давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган “Инсон қадри учун” тамойили асосида иш олиб бориш ҳамда белгиланган вазифалар юзасидан тушунтириш ва кўрсатмал