Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-01-12 11:20:04 447 Chop etish
       
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ
ХОНҚА ТУМАНИ КЕНГАШИ   Қ А Р О Р И
 
 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XALQ   DEPUTATLARI

XONQA  TUMANI  KENGASHI

Q A R O R I

 
 
   


 

 

------------------------------------------------------------------------------

2020 йил  5 февраль                    №  2-9                               Хонқа тумани

 

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунинг 24-моддаси талабларига асосан Хонқа туман адлия бўлими томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида туман адлия бўлими бошлиғи Т.Эшметовнинг ахбороти

 

         Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармони қабул қилинди. Мазкур фармон асосида вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида адлия бўлимлари ташкил қилинди, шу билан бирга адлия органлари ва муассасалари фаолиятининг устувор йўналишлари қилиб қуйидагилар белгиланди.

биринчи, адлия органларини “Одилона қонунларни қабул қилиш, жамиятда қонунга ҳурмат руҳини қарор топтириш – демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир” деган концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган ягона давлат ҳуқуқий сиёсати амалга оширилишини таъминлайдиган профессионал хизматга айлантириш;

иккинчи, адлия органлари фаолиятига, устувор равишда, танқидий таҳлил ва ҳуқуқий муаммоларни, аввало, бевосита жойларда ишларни самарали ташкил этиш йўли билан ҳал этишга асосланган, сифат жиҳатидан янги механизмларни жорий этиш;

учинчи, давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил асосида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

тўртинчи, ҳуқуқий тарғибот ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишнинг замонавий ва таъсирчан услубларини жорий қилиш, уларга қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

бешинчи, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини, маъмурий тартиб-таомиллар ва давлат хизматларининг сифатини комплекс ва танқидий таҳлил қилишда адлия органларининг ролини ошириш, бу соҳаларда қонунчиликни янада такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

олтинчи, ўз фаолиятлари юзасидан жамоатчиликка тизимли равишда маълумотлар тақдим этиш йўли билан адлия органлари мансабдор шахсларининг ҳисобот бериш тартибини жорий этиш, уларнинг аҳолини ташвишга солувчи муаммоларга юзаки муносабатда бўлиши ҳолатларига чек қўйиш, шунингдек, уларнинг фаолиятини баҳолашнинг аниқ мезонларини белгилаш;

еттинчи, юридик кадрларни, айниқса, талаб қилинаётган тор доирадаги ва соҳавий мутахассисликлар бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги мутахассисларни ўқитишнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш, юридик кадрларни етакчи хорижий таълим муассасаларига тизимли равишда юбориш;

саккизинчи, халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини, халқаро жамоатчилик ва хорижий инвесторларни мамлакатда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида хабардор қилиш механизмларини ташкил этиш;

тўққизинчи, адлия органлари ва муассасалари фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш, ходимларни ижтимоий ва моддий рағбатлантиришнинг янги механизмларини, шу жумладан уларни хизмат уйлари билан таъминлашни жорий этиш;

ўнинчи, адлия органлари ва муассасаларининг барча тузилмалари фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.

Бундан ташқари, янги ташкил қилинган туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар иборатдир.

Яъни, ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;

туман (шаҳар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони асосида туман (шаҳар) адлия бўлимларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича Адлия вазири томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, бўлимнинг иш фаолияти мазкур йўл харитаси асосида олиб борилмоқда.

Хонқа туман адлия бўлими ташкил қилинганидан буён худуддаги норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг умумий аҳволи ўрганилиб келинмоқда.

Жумладан, туман ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг ўтган даврида жами 5 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарори қабул қилинган ва адлия бўлими томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган. Мазкур қарорлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниб, расмий веб-сайтларга ҳам жойлаштирилган.

Келгусида ҳокимликлар ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий тусга эга қарорлари лойиҳалари юзасидан худудий адлия органларидан маслаҳат олиш, тайёрланган хулосаларни, давлат ҳисобига олиш учун бошқармага тақдим этиш, расмий веб-сайтларга жойлаштириш чоралари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарорларни хатловдан ўтказиш чоралари кўрилиши белгилаб олинди.

Ҳудди шунингдек, 2019 йилда бўлим томонидан ўтказилган таҳлил ва ўрганиш натижасига кўра, норма ижодкорлиги соҳасида аниқланган ҳолатлар хорижий тажрибани ўрганган ҳолда 28 та таклиф вилоят адлия бошқармасига тақдим қилинди.

Ўрганилган 26 та давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмаларида ҳуқуқни қўллаш бўйича амалиёти бўйича 6874 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 17 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, қонунбузилишига йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 60 та тақдимнома ва қонунбузилишига йўл қўймаслик хусусида 293 та огоҳнома, судларга 64 та даъво аризалари киритилиб, 119.1 млн. сўм, тақдимнома асосида 32 нафар шахс интизомий жазога тортилган.

2019 йил давомида бўлим томонидан тумандаги мавжуд давлат органлари ва ташкилотларининг тузилмаларига ва ҳокимликка 1717 та норматив-ҳуқуқий хужжатлар янги қабул қилинган хужжатлар xonqa-t@adliya.uz электрон почтаси орқали юборилди.

Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий соҳада ташвишга солувчи муаммоларни аниқлашга оид 8 маротаба 1200 нафар аҳоли билан, 16 маротаба 2000 нафар ташкилотлар ходимлари ўртасида сўровномалар ўтказилди, сўров натижалари умумлаштирилиб таҳлил қилинди.

Шунингдек, Хонқа туман Халқ қабулхонасига ҳамда туман адлия бўлимига келиб тушган мурожаатлар рўйхати олиниб, таҳлил қилиниб, айнан қайси соҳада мурожаатлар сони ортиб бораётган ўрганилди.

Таҳлиллар натижаси бўйича жойларда манзилли тарғиботлар ўтказилиб, ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш ва муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича аҳолининг уйларига бориб уларнинг қийнаётган долзарб муаммолар ўрганилди.

Сектор раҳбарлари билан долзарб муаммоларни жойига чиқиб аниқлаш ва бартараф этиш бўйича иш режалар ишлаб чиқилиб, ҳафтасига бир марта ҳам бир сектор раҳбари билан биргаликда муаммолар ўрганилмоқда, аниқланган муаамоларни бартараф этиш бўйича тегишли тартибда таклифлар киритиб борилмоқда.

Олиб борилган ишлар натижаси бўйича бўлимга 253 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 203 таси қаноатлантирилиб, 47 тасига тушунтириш берилиб, тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Шунингдек, ҳуқуқий тарғибот ўтказиш аудиторияси ва йўналишига қараб тумандаги ташкилотлар ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилиб, биргаликда маҳалла ва ташкилотларда манзилли тарғибот ўтказиш жадваллари ишлаб чиқилди.

Худди шунингдек, “Йўл харитаси”нинг бажарилиши бўйича маҳаллаларда жисмоний ва юридик шахсларнинг сайёр қабуллари ташкил қилиниб, бўлим ходимлари томонидан оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш ва муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича аҳолининг уйларига бориб уларнинг қийнаётган долзарб муаммолар ўрганилди.

Янги ташкил этилган адлия бўлимлари фаолияти йўналишлари, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида 775 та маъруза, 325 та давра суҳбатлари, 76 та семинарлар ўтказилди, 26 та кўргазмали, 254 та веб-сайтлар орқали, “Хонқа ҳаёти” газетасида 2 мақола чоп қилинди, радиода 22 та, телевидениеда 10 та чиқишлар қилинди. Қонун хужжатларини қабул қилиниши мақсади, унда белгиланган нормалар содда ва тушунарли тилда тушунтирилиб, тайёрлаб борилган 6600 дан ортиқ буклет ва флаерлар тарқатилди.

Бўлим томонидан бу борада ишлар янада такомиллаштирилиб, норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш масалалари, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга етказиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида ҳуқуқий тарғиботлар ўтказилиб, ҳокимлик, халқ депутатлари Кенгаши, давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан ўзаро ҳамкорлик янада кучайтирилади.

Кун тартибидаги масалаларни атрофлича муҳокама қилиб, халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

1.Хонқа туман адлия бўлими бошлиғи Т.Эшметовнинг туманда
2019 йилда олиб борилган ишлари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинсин.

         3.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммаларига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари Хонқа туман

Кенгаши раиси, туман ҳокими                                                О.Жуманазаров