Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари туманда | xonqahokimiyat.uz

 2020-12-27 17:48:12 844 Chop etish

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси С.М.Рустамбаев Хонқа туманидаги  27- сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактаб фаолияти билан яқиндан танишди.

 

Мактаб ўқувчилари меҳмонни француз адиблари ижодидан намуналар келтириб, кутиб олишди. Ёшлар билан  элчининг очиқ мулоқоти француз тилида давом қилди.

Якунда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси С.М.Рустамбаев туманимиз ёшларининг француз тилида бемалол, равон гапираётганликларини алоҳида таъкидлади.