Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-04-05 18:21:11 748 Chop etish

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан туман Ахборот кутубхона марказида “Китобхонлик ҳафталиги”  доирасида “Ўзбекистон китобхонлар юрти” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича  ўринбосари У. Яхшибаев  очиб берди ва ҳар бир инсоннинг билим доирасининг такомиллашишида китобнинг ўрни беқиёс эканлиги, ақлнинг чироғи, билим манбаи бўлиб, инсон доим тафаккур қилиши ва маърифатга интилиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида 5 ташаббус доирасида ёшларнинг чиқишлари ва ижод намуналари  намойиш қилинди. 

Шунингдек, ёзувчи шоирлар, ва фахрий устозлар ҳам  сўзга чиқиб ёш китобхонларга омад тиладилар. 

“Китобхонлик ҳафталиги” доирасида 5 апрелдан 9 апрелга қадар жойларда давра суҳбатлари, таниқли болалар шоир ва ёзувчилар билан ижодий учрашувлар, янги адабиётлар кўргазмалари, маҳорат сабоқлари ҳамда турли танловлар ўтказилиши режалаштирилган.

Барчани китобхонлик тадбирларида фаол иштирок этишга чақирамиз!