Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-11-20 07:37:00 1071 Chop etish

Жойларда ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар ўртасида илм-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларни янада оммалаштириш, истеъдодли, иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” номли танлов ташкил этилмоқда.

Айни кунларда Хонқа тумани Баркамол авлод болалар мактабида мазкур танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу танловда  иштирокчилар Тасвирий ва амалий санъат йўналишида, Адибиёт ва публицистика ҳамда миллий мақом ва миллий эстрада йўналишида ўзаро беллашадилар.