Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-06-15 09:18:00 462 Chop etish

Вазир ўринбосари тумандаги бунёдкорликлар билан танишди.

Бугун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси Сахиб Саифназаров ташриф буюрди.

 

Унга туман ҳокими Муродбек Давлатов ҳамроҳлик қилиб, туманда олиб борилаётган залворли бунёдкорлик ишлари билан таништирди.

Хусусан, жорий йилнинг энг йирик лойиҳаларидан бири бўлган оқова сув (Канализация) тармоғи ҳамда оқава сув ҳайдаш иншоотлари қурилиш жараёнлари, лойиҳанинг аҳамияти, ҳамда қатор масалаларнинг ечимлари юзасидан ахборотлар берилди.

Мазкур лойиҳани амалга оширилиши натижасида 35 минг аҳоли янгидан марказлашган оқава сув хизматига уланади ва 50 йил давомида хизмат кўрсатиши белгиланган.

 

Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати