Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-03-29 07:26:00 688 Chop etish

Xorazm viloyati hududi bo'yicha 

 

 

Хоразм вилояти ҳудуди бўйича ташаббусли бюджет жараёнининг феврал ойидаги босқичи доирасида фуқаролар томонидан берилган овозлар сони 358,7 мингдан ошди

 

 

Жорий йилда ўтказилаётган ташаббусли бюджет жараёнининг феврал ойидаги босқичи доирасида бугунги кунга қадар фуқаролар томонидан берилган овозлар сони 358,7 мингдан ошди!

Эслатма – жорий йилда жами 4 524 та таклифлар берилган бўлиб, шундан
3 089 та
таклифлар ишчи комиссия томонидан овоз бериш жараёнига ўтказилган.

Ҳозирда овоз бериш жараёни ҳудудларда қизғин давом этмоқда. Ҳусусан, вилоятимизнинг олис ва алоқа хизмати яхши ривожланмаган ҳудудларида фуқаролар учун овоз бериш ярмакалари ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёни якунланишига 3 кун вақт қолди. Ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда ўз ташаббусингизга овоз тўпланг ва ғолиб бўлинг. Унутманг, бюджет маблағларини сарфланишида Сизнинг иштирокингиз жуда муҳим.

Маълумот учун, Ташаббусли бюджет жараёнини ўтказиш бўйича тасдиқланган тартибга мувофиқ, фуқаролар томонидан таклифлар республиканинг исталган ҳудуди бўйича фақат бир маротаба берилиши мумкинлиги ҳамда билдирилган таклиф мазмунан ягона ижтимоий муаммони ўзида акс эттириши лозимлиги белгиланган.

 

Бунга кўра, билдирилган таклифларда бартараф этилиши назарда тутилган муаммолар батафсил ёритилган ҳамда лойиҳанинг амалга ошириш аниқ манзиллари (маҳалла ва кўча номи, муассаса ёки бино номи) кўрсатиб ўтилган бўлиши лозим. Умумий мазмунда “ҳудудни ривожлантириш”, “камчиликларни бартараф этиш” ёки “аҳолига қулай шарт-шароит яратиш” каби таклифлар муаммо тўлиқ баён қилинмаган ҳама амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳага аниқлик киритилмаган деб топилишига асос бўлади.

Фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар мазкур меъзонларга мувофиқлиги юзасидан ҳар бир туман ёки шаҳар ҳокимлиги қошида ташкил этилган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади ва овоз бериш жараёнига қабул қилинади ёки рад этилади.