Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Қишлоқ хўжалигида юртбошимиз қарорларида белгилаб берган вазифаларни амалга ошириш мақсадида астойдил меҳнат қилаётган туманимиз ғаллакорлари давлатга дон сотиш бўйича шартнома режаларини ошириб бажаришга муваффақ бўлдилар.
Куз фаслида экилган 3000 гектар буғдойзорларнинг ўз вақтида минерал ва маҳаллий ўғитлар, агротехника қоидалари асосида озиқлантириб борилганлиги мўл буғдой ҳосили етиштириш имконини берди.
Давлатга дон сотиш шартнома режаси ошиғи билан бажарилишида барча фермер хўжаликлари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.
Хусусан, «Шерзод Отаниёзов», «Холиқберди Нодирбек», «Мадирим Толибжон», «Қурамбой темирчи», «Отабек Гарчак» фермер хўжалиги раҳбари ғаллачилик соҳасида ўзига ҳос тажриба тўплаб эл дастурхонини тўкин-сочинлиги учун астойдил меҳнат қилаётганликларини амалда намоён қилдилар.
Шунингдек етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан қисқа вақтларда йиғиб олишда сектор ва ҳудуд раҳбарлари, туман ФВБ ходимлари, отряд бошлиқлари ва соҳа мутасаддиларининг фидокорона меҳнатларини ҳам алоҳида айтиб ўтиш ўринлидир.
Жорий йилда Хонқа тумани заҳматкашлари Ўзбекистон Республикаси Мустаққилигининг 30 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида халқ хўжалигининг барча соҳаларида юксак натижаларни қўлга киритиш, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини янада ошириш учун бутун куч ва имкониятларидан фойдаланиб, бунёдкорлик ишларини янада кучайтирадилар.
Ҳурмат билан,
Хонқа тумани ҳокими М.С.Давлатов