Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Ислоҳотларнинг янги босқичида юртимизда кенг кўламли қурилишлар олиб борилмоқда. Қурилиш материалларининг ўзимизда ишлаб чиқарилиши унинг таннарҳи арзон бўлишини таъминлайди.
“OGABEK SOBIRJOH SERVIS” масъулияти чекланган жамият айнан ҳудудимиз учун камёб бўлган қурилиш материаллари –қора қоғоз (рубероид) ҳамда сим тўрлар ишлаб чиқаради. Бугунги кунда тадбиркор Ш.Юсупов раҳбарлигидаги МЧЖда олти нафаришч ўрни яратилган.
Айни пайтда элга мададкор бўлаётган тадбиркорларга ҳокимлик ҳам мададкор бўлаяпти, уларнинг иш фаолиятлари мунтазам давом қилиши учун ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
Туман ҳокими Муродбек Давлатов тадбиркор Шоназар Юсупов раҳбар бўлган корхона фаолияти билан танишиш асносида бу ерда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларига бўлган талаб ва эҳтиёжларни ўрганди.
Ишчи ходимларга яратиб берилган шароитлар кўздан кечирилию, тадбиркор муаммолари билан ҳам қизиқди.
Тадбиркор имконларидан келиб чиқиб, келгусида иш фаолиятини янада кенгайтириш ҳамда маҳсулотлар турини кўпайтириш режаси борлигини билдирди.
Ҳоким бу борада тадбиркорни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши, муаммолар юзага келса амалий ёрдам кўрсатишини айтиб, фаолиятига омадлар тилади.