Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Сўровнома

Сайт дизайнига бахо беринг

 
 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 
 
   

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 

 

--------------------------------------------------------------------------------------

    “.....” ....................... 2019 йил                  № …..                                              Хонқа шаҳарчаси

   

Хонқа тумани Сарапаён қишлоғи Истиқлол махалласи худудидан “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури асосида фукаро Жуманиёзов Музаффарга Маиший хизмат кўрсатиш шахобчасиқурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли фармони ижросини таъминлаш бўйича Хонка тумани Қорақош қишлоғида яшовчи фукаро Жуманиёзов Музаффарнинг туман ҳокими номига Хонка тумани худудидан маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг хулосаси ҳамда вилоят қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизамларини жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли қарорига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. Фукаро Жуманиёзов Музаффарга Хонқа тумани Сарапаён қишлоғи Истиқлол махалласи худудидан қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирмайдиган, қишлоқ ер харитасининг 899-қисм қонтуридан туман заҳира ер майдонлари ҳисобида турган ер майдонидан “Маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси” қурилишига 960.0 кв.метр ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. Фукаро Жуманиёзов Музаффарга;

- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан тадбиркор сифатида туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 2 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;

- лойиҳа-пешҳисоб ҳужжатларини тайёрланишини назорат қилиб бориш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари буюртмачи томонидан белгиланган муддатда тақдим қилинмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                 О.Ғ.Жуманазаров

 

2019
2019
2019
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech