Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-07-17 07:29:00 807 Chop etish

Хонқа тумани ҳокими М. Давлатов 13, 14, 15, 26 ва 31-сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари, қурилиш ва таъмирлаш ишларини  олиб борилишини кўздан кечирди.

 Ўрганишлар давомида 31 ҳамда 26 - сонли таълим даргоҳларидаги таъмирлаш ишларида сусткашликка йўл қўйилаётганлиги, белгиланган режадан ортда қолинаётганлиги маълум бўлди. 

Туман ҳокими тегишли соҳа вакиллари билан учрашиб, таъмирлаш ишларида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича  топшириқлар бериб, ушбу масъулиятли жараёнларда белгиланган ишларнинг сифати ва ҳажмига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••