аҳолини рўйхатга олиш | xonqahokimiyat.uz
Рўйхатга олиш, инструкторлик, ҳисоб ва стационар участкалар ишини ташкил қилиш учун шартнома асосида қуйидаги ходимлар жалб қилинади:
–аҳолидан сўров ўтказиш орқали рўйхатга олишни амалга оширувчи рўйхатга олувчи ходим;
–рўйхатга олувчилар ишини мувофиқлаштирувчи инструктор (супервайзер) ходим;
– инструкторлар (супервайзерлар) ишини назорат қилувчи ходимлар (рўйхатга олиш участкаси бошлиғи ва унинг ўринбосари);
–туман, шаҳар миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ишларини назорат қилувчи ходимлар (туман, шаҳар аҳолини рўйхатга олиш бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари);
–туман, шаҳар миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ишларини мувофиқлаштиришни амалга оширувчи ходим (рўйхатга олиш бўлими бош мутахассиси);
–вилоят миқёсида аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари электрон базага киритилишини назорат қилиш бўйича жалб этилган ходимлар (бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази бошлиғи);
–вилоят миқёсида аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлашни амалга оширувчи ходимлар (ҳужжатларни сақлаш диспетчери);
–вилоят миқёсида аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини электрон базага киритиш бўйича операторлар ишини назорат қилувчи ходим (операторлар гуруҳи бошлиғи);
–аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларидаги бирламчи маълумотларни электрон базага киритувчи ва унинг мантиқий назоратини амалга оширувчи ходимлар (операторлар).
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарорига
1-ИЛОВА