Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ўртасида ишсизлик даражасини камайтириш ва уларни фойдали меҳнатга жалб қилиш, уларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида кўпгина манзилли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Хусусан, маҳаллалар кесимида қишлоқ хўжалигида фаолият юритиш истагида бўлган меҳнатга лаёқатли, ишсиз ёшларга босқичма-босқич "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси доирасида ер майдонлари ажратилади.
Бугун “Дургадик”маҳалласида ушбу лойиҳанинг дастлабки босқичи амалга оширилиб, 100 нафар ёшларга ер майдонлари ажратилиб берилди.
Тадбирда туман ҳокими М. Давлатов сўзга чиқиб, ёшларнинг келгусидаги ишларига омад тилади.
Иш бошида фахрийлар ўзларининг тажрибаларини ўртоқлашиб, фойдали кўрсатмаларини бердилар ва ёшларни дуо қилдилар